Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

«Янги Альба» ёхуд «Барселона» сотиб олиши мумкин бўлган 5 футболчи

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бир неча йиллардан буён Жорди Альбага ўринбосар топишга уринмоқда. Жуниор Фирпо хариди муваффақиятсиз якунланди. 2019 йилнинг ёзида каталонияликлар «Бетис» футболчисини сотиб олишди. «Кўк-анорранглилар» футболчи учун 20 миллион евро тўлаган ва 2 йилдан сўнг Фирпони «Лидс»га 15 миллионга сотишди. Клуб тарбияланувчиси Хуан Миранда ҳам «Барселона»да яхши ўйин кўрсата олмади ва клуб уни «Бетис» сотиб юборган. Маълум бўлишича, Альбада 17 ёшли Алекс Бальдедан бошқа ўринбосар йўқ, лекин каталонияликлар ҳар доим ўз тарбияланувчиларига ишонишмайди.

Бу шуни англатадики, «кўк-анорранглилар» яна чап қанот ҳимоячисини қидириш учун яна трансфер бозорига киришга мажбур бўлади. Сир эмаски, «Барселона»нинг молиявий аҳволи оғир. Бундан ташқари, молиявий барқарорликни тезда тўғрилаш учун «кўк-анорранглилар» қарзини тўлашга тайёр компания пайдо бўлди. Шунга асосланиб, тахмин қилиш мумкинки, клуб яқин кунларда Альбага ўринбосар топади. «Stadion.uz» нашри эса мазкур ўринга номзод бўлган 5 футболчини тахмин қилади.

Рафаэл Геррейро
Клуби: «Боруссия Дортмунд»
Ёши: 27 ёшда
Трансфер нархи: 40 миллион евро



Геррейро ҳар доим сифатли ҳимоячи бўлган, лекин у охирги пайтларда айниқса яхши ўйин кўрсатмоқда. Ўтган мавсумда португалиялик гол + пас тизимида 18 очко тўплади (8 + 10), бу унинг фаолиятидаги энг яхши кўрсаткич эди. Жорий мавсумда ҳимоячи Бундеслиганинг олтита ўйинида 3 та гол урган. Футболчи ўз позициясида жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. Геррейронинг «Боруссия» билан шартномаси 2023 йилнинг июнигача амал қилади. Томонлар келишувни ҳали янгиламаган. Балки, янги битимни футболчининг ўзи буни хоҳламас, ўз кучини бошқа клубда синаб кўришни хоҳлар. «Барселона» мазкур футболчини сотиб олишга ҳаракат қилиши керак. Португалиялик футболчи учун ҳам Каталония клуби варианти қизиқарли туюлиши аниқ.

Робин Госенс
Клуб: «Аталанта»
Ёши: 27 ёшда
Трансфер нархи: 35 миллион евро



Госенс бир неча йиллардан буён топ -клублар эътиборига тушган, лекин ҳали ҳам «Аталанта»да ўйнамоқда. Немис футболчиси 2 та ажойиб мавсумни ўтказди, унда 17 очко (9 + 8 ва 11 + 6) тўплади. Ҳозирги мавсумда Робин А Сериянинг олтита ўйинида 1 та гол урди. Бергамоликлар трансфер бозорида қандай ишлашни билишади ва футболчини арзонга сотмайди. Аммо каталонияликлар учун бу келишув муваффақиятли бўлиши мумкин. Госенс «Аталанта»да ажойиб беш йил ўтказгандан сўнг, у топ-клубларда ўйнаш учун катта мотивацияга эга бўлади. Айтганча, «кўк-анорранглилар» футболчига аллақачон қизиқиш билдирган. Аммо, молиявий сабабларга кўра, бу трансфер амалга ошиши кечикмоқда.

Александр Грималдо
Клуб: Бенфика
Ёши: 26 ёшда
Трансфер нархи: 22 миллион евро



Грималдо - «Барселона» тарбияланувчиси. Алекс болалик клубини 2016 йилнинг ёзида тарк этди ва ўшандан буён «Бенфика»да ўйнамоқда. Ўтган мавсумда футболчи 11 очко тўплаган (2 + 9). Ҳозирги мавсумда ҳимоячи Португалия чемпионатининг 7 ўйинида 1 гол ва 2 голли узатмани амалга оширди. Яқинда Чемпионлар лигасида «бургутлар»га қарши ўйинда каталонияликлар ўз тарбияланувчисининг ўйинини ўз кўзлари билан гувоҳ бўлишлари мумкин эди. Грималдо унчалик ёш эмас, лекин бу яхши натижаларни кўрсатишга таъсир қилмаяпти. «Барселона» нега уни ортга қайтаришга ҳаракат қилмайди? Шубҳасиз, испанияликнинг ўзи ҳам «Камп Ноу»га қайтишдан бош тортмаган бўларди. «Бенфика» ўз ўйинчиларини сақлаб қолмайди, лекин уни қандай сотишни билади. «Бургутлар» билан музокаралар осон бўлмайди, аммо якуний натижа сарфланган куч, вақт ва пулга арзийди.

Анхелиньо
Клуб: «Лейпциг»
Ёши: 24 ёшда
Трансфер нархи: 35 миллион евро



Анхелиньо «Манчестер Сити»да кам имкониятларга эга эди, лекин «Лейпциг»га ўтгач, унинг ўйинида анча ўсиш бўлди. Шундан сўнг у доимий равишда «буқалар» сафида ўйнашни маъқул кўрди. Ўтган мавсум Бундеслигада ҳимоячи 8 очко тўплади (4 + 4), жорий мавсумда битта голли узатма қайд этди. ОАВда «Барселона» футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Анхелиньо ўз позициясида ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Испаниялик футболчининг «Лейпциг» билан 2025 йил июнига қадар тузилган узоқ муддатли шартномаси бор. Аммо, «буқалар» ҳам «Бенфика» сингари, футболчиларини жамоада узоқ ушлаб турмайди.

Федерико Димарко
Клуб: «Интер»
Ёши: 23 ёшда
Трансфер нархи: 10 миллион евро



Каталонияликлар эътибор беришлари керак бўлган яна бир ёш ҳимоячи. Димарко ўтган бир ярим мавсумни «Верона»да ижарада ўтказди. Ярим мавсум давомида футболчи А Серияда 3 та голли узатмани амалга оширди. Бутун мавсум давомида ҳимоячи ушбу учта голли узатмага яна 5 та гол қўшди. «Интер» ўз тарбияланувчисига ишонч билдирмайди. Ҳозирги мавсумда италиялик унчалик кўп майдонга тушмаяпти. Федерико ҳали анча ёш. У ўз потенциалини очиб беришга вақт топади. Димаркони топ даражадаги футболчи деб бўлмайди, лекин эҳтимол, «кўк-анорранглилар» сафида ўйини яхши томонга ўзгариши мумкин.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 10:19, 10.10.2021.
Ўқилди: 6146 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» кийиниш хонасидаги жанжалдан кейин Килиан Мбаппенинг реакцияси маълум бўлди (видео) [5033]

Вальверде Тчуамени билан низо сабабини тушунтирди [3444]

«Реал» Вальверде ва Тчуамени машғулотда иштирок этган суратларни эълон қилди (фото) [3053]

«Реал» бош мураббий лавозими учун уч нафар якуний номзодни танлаб олди [2495]

«Манчестер Сити» ҳимоячиси «Барселона» учун арзон вариант бўлиб турибди [1697]

«Реал» Вальверденинг аҳволи ҳақида маълумот берди [1663]

«Реал» футболчилари муштлашувдан кейин машғулотни бекор қилишни сўради [1628]

«Абдуқодир Ҳусанов яқин вақт ичида «Реал», «Барселона» ва «Бавария» нишонига айланади» — «Сити» собиқ футболчиси [1574]

Моуриньо Мбаппе учун алоҳида режа тайёрлаб қўйган — манба [1563]

«Реал» футболчилари Альваро Арбелоага ҳақоратли лақаб қўйишди. Мураббий эса уларни жазолади [1533]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик