"ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Месси жамоадоши Килиан Мбаппе ҳақида берилган саволга жавоб берди.
"Унга ўхшаган футболчи билан тил топишиш осон. Килиан испан тилини яхши билади, шунинг учун биз майдондан ташқарида ҳам кўп гаплашамиз. Бу бир-биримизни яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Мен бу ерга яқинда келдим ва ҳали тўлиқ жамоа билан чиқишиб кетмадим, лекин ишончим комилки, ҳаммаси яхши бўлади" , - деди Месси.
Аргентиналик ҳужумчи ёзда "Реал"га ўтишга яқин турган Мбаппега маслаҳат бермаганини тан олди.
"Мен эндигина келган эдим ва унга нима яхшироқ эканлигини билмайман. Шунинг учун унга нима қилишни маслаҳат бера олмадим. Ҳамма каби мен ҳам нима бўлишини кутардим. У қолди ва бу мен учун ажойиб янгилик" , - дея сўзини якунлади аргентиналик футболчи.