Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Финал олдидан ёхуд Миллатлар лигаси ҳал қилувчи баҳсидаги энг қизиқарли интригалар

Баҳо:
+ | -

Бугун кечаси Миллатлар лигаси турнирининг ҳал қилувчи баҳси бўлиб ўтади. Ушбу беллашув Италиянинг Милан шаҳрида жойлашган муҳташам “Сан Сиро” ўйингоҳида бўлади. “Қизил фурия” лақабли Испания ва Франция ўртасидаги баҳс қизиқарли бўлишига шубҳамиз йўқ. Бугун stadion.uz айнан ўша тўқнашувдаги баъзи интригалар ҳақида сўз олиб боради.

Энрике Францияга қарши

Агар Франция мураббийи Зидан бўлганида, финал учун тайёр постер мавжуд бўлар эди. Негаки бу икки мураббий ўртасидаги зиддият "эл-класико" даврида бошланган ва уларнинг жанжали акс этган сурат бутун спорт нашрларини қамраб олар эди. Ҳар қалай Зидан Франция ўғлони эканлиги ҳам бунга тўхталиб ўтишимизга етарлича сабаб бўла олади. Луис Энрике футболчилик фаолиятида илк бор Франция термасига қарши 1996 йил майдонга тушган ва ўша баҳснинг 12-дақиқасида сариқ карточка олган. Ўйин эса 1:1 ҳисобида якунига етган. 1998 йилги баҳсда эса Луис Энрике ва унинг жамоаси Франциядан 1:0 ҳисобида енгилган ва ўша ўйинда Зидан гол киритган. Шундан сўнг испаниялик мураббий футболчи сифатида ҳам мураббий сифатида ҳам Францияга қарши учрашув ўтказмаган ва бугун у “реванш” олиш имкониятига эга бўлмоқда. Балки, Энрике бундан фойдаланиб қола олар. Хар ҳолда у мураббий сифатидаги энг буюк ғалабасини францияликларнинг бош жамоасига қарши баҳсда қўлга киритган. Ўйинни эсладингизми? 6:1!

Эмерик Ляпорт


1994 йилда туғилган ҳимоячи бугунги ўйинда иштирок этиши номаълум. У балки майдонга тушар. Агар шундай бўлса бу ҳам бир ғалати интрига бўлиши аниқ. Ҳимоячи қачон туғилганини айтдим. Лекин у қаерда туғилганини эса йўқ. Ляпорт Франциянинг Аген номли ҳудудида туғилган ва футбол бўйича илк билимларини она шаҳрида олган. Франциянинг ўсмирлар жамоасидан бошлаб то 21 ёшлилар жамоасигача чақирув олган. Лекин футболчи 2021 йилга келиб Испания термасида футбол ўйнашни ўзига маъқул топган. Агар у бугун майдонга тушса, “киндик қони тўкилган” юртга қарши чиқишига ту‌ғри келади. “Шаҳарликлар” ҳимоячиси ҳали бундай холатга тушмаган эди. Кўрамиз, балки у бугун майдонга тушар. Қизиқ агар финалдаги ҳал қилувчи голни у урса, нишонлармикин? Ёки Франция мухлисларининг бунга реакцияси қандай бўларкин?

Ака-ука Эрнандеслар

Францияда туғилган ака-укалар отасининг “Атлетико Мадрид” таркибида тўп тепганлиги туфайли Испанияда катта бўлишган. Уларни испан футболи тарбияланувчилари десак муболаға бўлмайди. “Райо Маханахонда” мактаби тарбияланувчилари профессионал фаолиятини ҳам Испанияда бошлашган. Отаси тўп сурган жамоада икки ака-ука ҳам ўзини кўрсата олган. Шу туфайли улар эндиликда терма жамоа сафида ҳаракат қилмоқда. Уларнинг Ляпортдан бир фарқи ўзи туғилган юрт таркибида ўйнамоқда. Лекин уларни футболчи қилган Испанияга қарши чиқиш ҳам барбир “қизил фурия” мухлисларига ёқмаслиги турган гап. Улар гол уришса нишонлашга ҳақлари бор. Буёғини тунги қизиқарли баҳсда билиб оламиз.

Бугун тунда бизни ҳар бир позиция учун жиддий интрига кутиб турибди. Юқоридагилар эса шунчаки денгиздан томчи.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:36, 10.10.2021.
Ўқилди: 2790 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6128]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2975]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2936]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2548]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1985]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1894]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1869]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1719]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1505]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1502]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик