Италия терма жамоаси расмий учрашувларда ўттиз етти учрашувда мағлуб бўлмаган - бу жаҳон рекордидир. Лекин, ҳаммамиз билганимиздек, ҳар бир эпизод ўз ниҳоясига етади. Шундай қилиб, 6 октябрь куни Италия терма жамоаси Миллатлар Лигаси ярим финалида мағлубиятга учради.
«Сан-Сиро» ёки бошқача айтганда «Жузеппе Меацца» стадионида Испания терма жамоаси Европанинг янги турнири финалига йўлланма олиш учун рақибини мағлубиятга учратди.
17-дақиқада Ферран Торрес ҳисобни очди, кейин 42 -дақиқада италияликлар сардори Леонардо Боннучи рақибини тирсаги билан ургани учун майдондан четлатилди. Испанияликлар ечиниш хонасига кетиш олдидан, иккинчи голни киритишди ва бу тўпни ҳам айнан Торрес амалга оширди. Италия Пеллегринининг саъй-ҳаракатлари эвазига битта гол уришга муваффақ бўлди. Учрашув Испания терма жамоаси фойдасига 2:1 ҳисобидаги якунийланди. Бу «Скуадра Адзурра»нинг уч йил ичидаги биринчи мағлубияти.
Келинг, ўша йиллар италияликлар учун қандай бўлганини ва бундай натижага эришиш учун қандай рақиблари билан курашганини эслайлик.
Италия 2018 йил 1 июндан бери биринчи марта бир учрашувда биттадан кўп гол ўтказиб юборди: Охирги мағлубият 2018 йил 10 сентябрига тўғри келди - Миллатлар Лигаси доирасидаги ўйинида Португалия Андре Силванинг голи эвазига Италия устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Орадан икки ой ўтгач, яна Миллатлар Лигаси доирасида реванш жанги бўлиб ўтади, лекин италияликлар португалларни мағлубиятга учрата олмади (0:0).
2019 йилда Манчини шогирдлари Евро-2020 саралаш турнирида ўз юришини бошланади, унда Италия бирорта ҳам очко йўқотмайди. Ўнта учрашув ва ўнта ғалаба. Албатта, гуруҳдаги рақиблари нисбатан оддийроқлиги ҳам бунга туртки бўлган. Лекин, тарихда натижа қолади. Финляндия, Босния ва Герцеговина, Лихтенштейн, Греция ва Арманистон саралашда италияликлар томонидан «калтакланди». Евро-2020 саралаш босқичида рақиблар Италия терма жамоаси дарвозасига бор йўғи 4 та гол киритишни уддалади. Бу натижа Бонуччи ва Жоржо Кьеллини ўйнаган Италия терма жамоасининг ҳимоя чизиғида муаммо йўқлигини кўрсатди. Урилган ва ўтказиб юборилган голлар ўртасидаги умумий фарқ 36-4. 2019 йил Италия учун ажойиб йил бўлди.
2020 йилда Миллатлар Лигаси қайтади, бунда италияликлар яна бирорта ҳам ўйинда мағлуб бўлишмади, лекин очко йўқотишдан қочиб қутула олмади. Биринчи турда Босния билан 1:1 ҳисобидаги дуранг, кейин Барелланинг ягона голи эвазига Голландия устидан қозонилган ғалаба (0:1).
Миллатлар Лигаси гуруҳининг босқичи биринчи давраси Польша билан ўйин билан якунланди (0:0), бу италияликлар трибунада томошабинлар билан ўйнаган 2020 йилдаги ягона учрашув эди.
Кейинчалик, Голландия билан 1:1 ҳисобидаги дуранг ва Польша (2:0) ва Босния (2:0) устидан ғалаба қозонилди ва «А» гуруҳида биринчи ўринни эгаллашди. Урилган ва ўтказиб юборилган голлар орасидаги фарқ 7-2.
Италия мағлубиятсиз серияси 2021 йилнинг ёзида авжига чиқди. Италия Европа чемпионатида Уэльс, Швейцария ва Туреия билан «А» гуруҳидан жой олди. Манчини ва унинг жамоаси Туркия (0:3) ва Швейцарияни бир хил ҳисобда мағлуб этган бўлса (3: 0), охирги турда улар Уэльсдан 1:0 ҳисобида устун келди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. 1/8 финалда Австрия билан ўйнаш имкониятига эга бўлишди. Кутилмаганда, австрияликлар характер кўрсатиб, учрашувни қўшимча вақтга олиб келишди (0:0). Аммо, Федерико Кьеза ва Пессинанинг сай-ҳаракатлари эвазига, учрашув пенальти сериясигача етиб бормади. Ҳисоб 105 -дақиқагача 2:0 эди. Австрия фақат битта гол билан жавоб беришга муваффақ бўлди ва турнирдаги иштирокини муваффақиятли якунлади (2:1).
Манчини жамоасининг йўлидан Евронинг асосий фаворитларидан бири бўлган, Бельгия чиқди. Ҳисоб яна 2:1 бўлди, Ромелу Лукаку голига Барелла ва Инсинье жавоб берди.Мазкур учрашувда бельгиялиеларга характер етишмади. Италия эса ярим финалда.
Финалга чиқиш учун турнир давомида унчалик ишончли бўлмаган ўйин кўрсатиб, анча яхши ўйин намойиш этаётган Испания терма жамоасини мағлуб этиш қолди. Шундай қилиб, бу ўйинда Италия терма жамоасининг имкониятлари баланд эди, лекин кутилганидан фарқли ўлароқ, испанлар ажойиб ўйин кўрсатишди, тўпга кўпроқ эгалик қилишди ва кўпроқ имкониятлар яратишди. Биринчи бўлимда ҳеч ким ҳисобни очишга муваффақ бўлмади, иккинчи бўлим ҳам Испания устунлиги билан бошланди, бироқ ўйиннинг 60-дақиқасида Италия терма жамоаси футболчилари қарши ҳужумга муваффақиятли ўтишди ва Кьеза ўйинда ҳисобни очди. Испанлар босимни давом эттиришди ва 80-дақиқада ўз мақсадига етишишди — 1:1. Асосий ва қўшимча вақтларда бошқа гол киритилмади, пенальтилар сериясида, Италия кучлироқ бўлиб чиқди (4:2).
Ва ниҳоят - 2021 йил 11-июлда Лондонда бўлиб ўтган Англия билан финал ўйини. 2-дақиқада Люк Шоу ҳисобни очади, Италия Леонардо Бонуччининг голи эвазига иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштира олди. Кейин қўшимча вақт - ва яна пенальтилар серияси, унда Жанлуижи Доннарумма инглиз дарвозабони Пикфорддан кўра омадлироқ чиқди (3:2).
Европа чемпионатидаги ғалаба ва мағлубиятсиз серия давом этмоқда. Олдинда ЖЧ-2022 саралаш босқичи, Болгария билан ўйин (1:1) ва Швейцария терма жамоаси билан узоқ кутилган учрашув (0:0), Италияга янги жаҳон рекордини ўрнатишга имкон берди - 36 мағлубиятсиз ўйинлар! Ўттиз еттинчи баҳс эса Литва билан бўлиб ўтди ва Панинин ороли вакилларғ 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Бу Италия терма жамоасининг охирги уч йил кўрсатган натижалари. Шундай қилиб, биз Италия 1:2 ҳисобидаги мағлубиятга учратилган Испания билан ўйинга қайтамиз, бу эса мағлубиятсиз серияси якунланишига олиб келди.
Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади