Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Энрике Францияга учралган мағлубиятдан кейин матбуот анжуманида қатнашди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Франция терма жамоасига мағлуб бўлганидан (1:2) кейин ўз фикрларини билдирди.

Кимга қарши ёки қандай ҳолатда ўйнашимиздан қатъи назар ҳар доим ўз услубимизда ўйнашга - жасурлик, мақсадли ҳужумга ўтиш билан интиламиз. Шундай экан, бу оқшом мағлубият аламидан эмас, балки қайғу ҳисси билан ёдда қолади. Чунки, биз жуда ҳам яхши рақобат қила олдик.

Биз ажойиб ва бизни қўллаб-турган мухлисларимиз учун совға қилишни жуда ҳам истагандик.

Нафақат Европа чемпионларини мағлубиятга учратдик, шунингдек амалдаги жаҳон чемпионлари билан тенгма-тенг кураш олиб бордик. Ўз устунлигимизнни узоқроқ вақт сақлаб қолишимиз лозим эди. Голни нишонлашни энди тугатганимизда, улар даҳшатли гол билан ҳисобни 1:1 кўринишига келтиришди.

Тан олиш керак, Оярсабал учрашувнинг 64-дақиқасида ҳисобни очган бўлса, орадан 107 сония ўтиб, Карим Бензема мувозанатни тиклади.

"Дастлабки дақиқалар бизга қимматга тушди. Франция юқори босим қилди ва шу билан тартибли бўлди. Кейинчалик иккинчи бўлимда ҳаммаси бизнинг назоратимизга ўтди. Футболнинг адолатсизлиги шундаки, 1-0 бўлиб турган пайтда Францияни нокаутга учратиш имкониятига эга бўлгандик, аммо Бензема жамоасини қутқариб қолди", - деди испаниялик мутахассис.

Испания термаси ҳужумчиси Микел Оярсабал ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Биз юқори ўйин намойиш этдик деб ўйлайман. Рақиб жамоа эса биздан ҳам сифатли иккита гол юзага келтирди. Бу бизнинг ғалабамиз қўлдан чиққан вазият! Ўз имкониятларимизга эга бўлгандик, аммо Лориснинг сейвлари жамоасини қутқариб қолди. Ўйин давомида қаттиқ меҳнат қилдик ва бу ерда нима қилган бўлсак, фахрланишимиз лозим.

Бу мусобақада қилган ишларим Испания терма жамоаси учун яна ўйнаш имкониятини берадими, билмайман. Лекин, ҳар доим миллий терма жамоа билан бўлганимда, ўзимдаги ҳаммасини беришга ҳаракат қиламан. Энди яна клубга қайтиш ва термадаги ўринни сақлаб қолиш учун муносиб ўйнаш керак бўлади.

Манба: uefa.com
Киритилди: 13:33, 11.10.2021.
Ўқилди: 3379 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.