El Nacional нашри хабарига кўра, Юрген Клопп «Ливерпуль» клуби раҳбариятидан янги футболчи сотиб олишни талаб қилмоқда. Мерсисайдликлар «Вулверхэмптон» футболчиси Адама Траоре трансферини амалга оширмоқчи. «Бўрилар» ҳам испан футболчисини сотишга қарши эмас.
Траоренинг ўзи ҳам топ-клубга ўтмоқчи. Испаниялик «Ливерпуль»га ўтишни устувор вариант деб билади. Адаманинг сўзларига кўра, «қизиллар»нинг ўйин услуби футболчига мос келади.
Траоре ўтган мавсумни ёмон ўтказди. Испанияликнинг клуб билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.