Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Месут Ўзилдан янгилик: рақамли криптовалюта яратилади

Баҳо:
+ | -

Собиқ «Арсенал» клуби юлдузи Месут Ўзил бу ҳафта ўзининг криптовалютасини муомалага қўяди. 32 ёшли плеймейкер «Эмирейтс» стадионини январь ойида тарк этиб, Туркиянинг «Фенербаҳче» клуби сафига йўл олганди. У шахсий бренди бўлган «М10»ни рақамли маблағ яратиш орқали кенгайтирмоқчи. 2014 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби ўтган йили шахсий бренди остидаги «М10Streetwear» кийимларини ишлаб чиқариш бошланганини эълон қилган эди. Ҳозир эса у «М10» брендини Жаҳон миқёсида кенгайтириш ишларини жадаллаштириш мақсадида шу ишни бошлаган. Ўзил расмий Тwitter саҳифасида шанба куни «ажойиб нарсалар тез орада содир бўлади» деб ёзиб қолдирганди. У бу билан ҳозирги ишига ишора қилган.

Ижтимоий тармоқларда қарийб юз миллион кузатувчиларга эга бўлган собиқ «Реал» футболчиси саҳифасига кўзларига махсус эможи ишлатилган расмини жойлайди. Шундан кейин, кўплаб нашрлар яқин кунларда у расман ўз криптовалютасини тақдим этишини ёза бошлади. Ушбу рақамли маблағларни сотиб олган ҳар қандай инсон уни Bitcoin сингари ишлата олади. Қўшимчасига мижоз «М10» бренди остида тайёрланган жиҳозларга чегирмалар олиши ва Ўзил билан шахсан учрашиш имкониятига эга бўлади. Ўзил ушбу ишларни бошқа футбол юлдузлари Кэйсукэ Хонда ва Хамес Родригезлардан илҳомланиб қиляпти, дейиш мумкин. Негаки, япон афсонаси, 35 ёшли Хонда 2020 йилнинг октябрь ойида шахсий криптовалютасини, «KSK Honda Coin»ни тақдим этганди. Колумбиялик футболчи Родригез эса 2018 йилги Жаҳон чемпионатидан сал олдин ўз рақамли пулларини ишлаб чиққан. Собиқ «Эвертон» юлдузи ўша йилнинг июнида «JR10 Token» валютасини оммага ҳавола қилган. Ушбу хабарни эса ҳамкори, «SelfSell's» компанияси асосчиси, хитойлик Юань Ли орқали Берлиндаги «BlockShow - 2018» кўргазмасида тасдиқлаган эди. Бу билан Хамес шахсий криптомаблағларга эга биринчи жанубий америкалик футболчига айланган.


Фақатгина Ўзил ўз брендини қураётган ва ижтимоий тармоқларда фаол футболчи эмас, албатта. Кўплаб дунё футболчилари ўз брендини яратишган. Жумладан, «МЮ» футболчиси Криштиану Роналду энг машҳур бренд эгаси. Унинг шахсий бренди кўплаб махсулотларни: кийим-кечак, атир-упа, оёқ-кийим ва бошқа шу каби нарсаларни ӯз ичига олади.
Мана шу ойда бу маконга яна бир юлдуз кириб келаётгани аён бўлди. Ҳарри Кейн ҳам шу мақсадда ўз брендига эга бўлишни истамоқда. «Тоттенхэм» ҳужумчиси косметика, ўйинчоқлар, озиқ-овқат, шароб, заргарлик буюмлари, кийим ва электр жиҳозларини ўз ичига олувчи товар белгисини яратишини айтди. Бу ҳаракат «HK28» номи остида келажакда тижорий мақсадларда фойдаланилиши билдирилган.

Месут «Арсенал»дан кетишидан олдин 11 та шимолий Лондон мактабларига 1400дан ортиқ озиқ-овқатларни текин тарқатилишига бош бўлган. Қолаверса, пандемия даврида қийналаётган Италия болаларига ўз бутсаси сотувидан тушган маблағлардан ёрдам қўлини чўзади. Фахрий футболчи Туркияда ўзининг аввалги формасини тиклашга ҳаракат қилмоқда. У бу мавсумда «Фенербаҳче» учун учта гол уришга эришди. Ўзил бу йўлда собитқадамлик билан давом этмоқда.

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 09:47, 12.10.2021.
Ўқилди: 2674 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.