Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби яримҳимоячиси Пол Скоулз премьер-лига доирасидаги "Норвич"га қарши учрашувда гол киритганидан сўнг инглиз матбуотига интервью бериб, ҳар қандай вазиятда ҳар қандай ғалаба керакли бўлишини таъкидлаб ўтди.
"Уч очкони қўлга киритиш — ҳар қандай ҳолатда ҳам бир очкони қўлга киритишдан яхшироқ бўлиб келган. биз яхши тушиниб турибмиз, бирор-бир титулни ютишимиз учун ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишимиз керак. Лекин шуни ҳам айтишим мумкинки, биз бунга тайёрмиз".
"Биз "Норвич"га қарши учрашувда ғалаба қозонишимизга ишонгандик. Ҳаттоки улар ҳисобни тенглаштирганидан кейин ҳам. Буни ўша голга жуда тез жавоб берганимиздан ҳам билиб олиш мумкин. Биз худди шундай учрашувлардаги каби охиригача кураш олиб боришга ўрганганмиз", дея таъкидлаб ўтди Скоулз.