«Арсенал» собиқ ярим ҳимоячиси Жек Уилшир фаолиятини тугатиш нияти йўқлигини айтди.
«Энди мен мураббийлик лицензияси билан боғлиқ саволлар билан шуғулланяпман, «Арсенал» менга бу борада ёрдам бермоқда. Бундан ташқари, мен клуб академияси болалари билан ишлашда ёрдам бераман. Менга бу ёқади, балки келажагимни бунга бағишлаган бўлардим, лекин барибир ўйнашни хоҳлайман. Мен ҳали майдонда кўп нарсага қодирлигимни ҳис қиляпман, исботлашим керак бўлган нарсалар бор.
Шунинг учун мен футболчилик фаолиятимни тугатиб, ҳозирча мураббийликни бошлашни хоҳламайман. Мен январгача «Арсенал» билан машғулот ўтказаман, клублардан қизиқишлар ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ, лекин умид қиламанки, қишгача нимадир пайдо бўлади», - дея Уилширнинг сўзларини келтиради Sky Sports.
Уилширнинг олдинги клуби «Борнмут» эди. Футболчи 2021 йилнинг январидан июлгача жамоага тегишли эди. Айни пайтда, 29 ёшли инглиз эркин агент. Октябрь ойи бошидан буён футболчи «Арсенал» базасида машғулот ўтказмоқда.