Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

"Ньюкасл" футболчиси клубдаги ўзгаришларга қандай муносабатда?

Баҳо:
+ | -

"Ньюкасл" клуби саудияликлар қўлига ўтганидан ҳамманининг хабари бор. Бу воқеадан ҳамма ўз билганича хулосалар ясамоқда. Шунингдек, футболчилар ҳам. "Ньюкасл" клуби ярим ҳимоячиси Жонжо Шелви бу ҳақда интервью бериб ўтди. У "Daily Mail" нашри билан суҳбатда шундай фикрлар билдирган: "Бу хабарни эшитган мухлислар ҳаракатга келишди. Улар стадионимиз ташқарисида йиғилишди. Буни кўриш шунчаки даҳшат эди. Ҳатто ғалаба қозонганимизда ҳам улар бунчалик қувонмаган бўлса керак. Мен стадион ёнига ўз машинамда бордим ва мухлисларга қўшилишни истадим. Стадиондагилар муносабати шунчаки ажойиб эди. Чунки мухлислар ўтмишда кўп азобланишди ва бу хабар уларга яна умид бағишлади. Бунинг учун мухлисларга раҳмат айтиш керак. Негаки, улар ҳам бу савдо амалга ошиши учун бирдек ҳаракат қилишди. Мен жума куни кечқурун "Blue Star"га бордим. У ерда қарийб мингта клуб мухлислари жамланишган ва уларнинг ҳаммаси араб кийимларида эди. Улар ўзларини жуда ҳам бахтиёр ҳис этарди".

Шелви янги раҳбариятнинг келиши жамоанинг ҳозирги таркибидаги футболчиларни ЕЧЛ ва АПЛни ютиш учун илҳомлантирганини айтди. Аммо реал даврда у ӯша пайтда клубда бўлмаслигини тан олди: "Мен бу ҳодисалар содир бўлаётганда балки клубда бўлмасман. Чунки мен бунга қанча муддат кетишини жуда яхши биламан. Аммо кимдур келиб бу ҳақда гапирганда футболчи сифатида клубда яна қолишни ва жамоа бўлаги сифатида бу нарсаларга интилишни истайсиз. Менинг клуб билан жорий битимим 18 ойдан кейин якунланади. Шундай экан мана шу даврда нималарга қодир эканимни исботлашим керак. Мен бу ишга жиддий қарайман. Чунки бу менинг касбим. Бу осон бўлмаслиги аниқ. Мен берилган имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қиламан".

29 ёшли футболчи собиқ раҳбар Майк Эшли клубни яна узоқ бошқариши мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳақда Шелви шундай дейди: "Мухлислар ундан кетишини талаб қилишарди ва кутишарди. Бу улар учун яхши янгилик бўлди. Негаки, Эшли яна бошқарувда давом этиши мумкин эди. Эндиликда эса мухлислар нима хоҳлаётганини тушунаман. Улар Месси ва Мбаппе каби ўйинчиларни исташади. Бу борада айта оладиган гапим эса битта: бу имконсиз ва биз реалист бўлишимиз лозим. Шароит нуқтайи назардан клубимиз машғулотлар майдони АПЛ стандартларига тўғри келмайди. Биз футболчилар шундай жойда ўйнашга мажбур эдик. Олдин буни тўғирлашга пул йўқ эди. Буни қабул қилиш осон бўлмаган. Ҳозир эса пул мавжуд. Мен буни бирданига сарфлаш мумкин эмаслигини тушунаман. Бу узоқ вақтлик жараён. Аммо энг асосийси мухлислар учун яхши ўйин қуриш ва шу йўлда давом этиш. Бу клуб истаса, ҳамма нарсага эриша олади".

Клубнинг жорий мураббийи Стив Брюснинг тақдири ҳали ҳал этилмади. Аммо янги раҳбарият 60 ёшли мутахассисни истеъфога чиқаришни ўйламоқда. Брюс ўз мураббийлик фаолиятида мингинчи ўйинига яқин турганини ҳам таъкидлаш жоиз. У келаётган турда "Тоттенхэм"га қарши баҳга ўз жамоасини бошлаб чиқса, бу довонга етган бўлади. Собиқ футболчи Дени Мёрфи Стив Брюс фаолияти ҳақида шундай дейди: "Биласизми, инсон юришдан олдин бирданига юргуриб кета олмайди. "Ньюкасл"нинг ҳозирги аҳволи ўта оғир. Уларнинг ҳозирги мураббийи клубни қуйи поғоналарда олиб келган ва буни биладиган одам. Ҳозирги вазиятда улар янги мураббийга муҳтожми? Сиз мухлисларни хурсанд қилиш ҳақида гапирасиз. Ҳозир Эшли кетганидан ҳамма хурсанддир. Аммо мураббий масаласи кун тартибига келганда ҳеч ким аниқ номзод келтира олмайди. Фиркимча, ҳозир ҳеч ким бу клубга жамоани турнирда сақлаб қолиш учун курашишга келмайди. Шундай экан, Стив Брюс ўз ўрнида қолиши ва ишини давом эттириши лозим".

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 10:42, 14.10.2021.
Ўқилди: 2205 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.