Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин 1-1 Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон 2-3 Эрон
19/11 21:00 Уммон 0-1 Ироқ
19/11 21:00 БАА 5-0 Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Англия терма жамоасига нима бўлди?

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг сешанба кунги Венгрияга қарши кечган баҳсидаги таркибини кўриб, мухлислар "жуда ҳам ҳужумкор таркиб экан, зўр ўйин кўрамиз" дейиши мумкин эди. Ушбу таркиб режасига кўра, Деклан Райс марказда ҳужумкор футболчилар Мейсон Моунт, Фил Фоден ҳамда Жек Грилишни тўп билан таъминлаши, ҳужумда эса Раҳим Стерлинг ҳамда Ҳарри Кейн ҳаракат қилиши белгиланганди. Ушбу футболчилар ичида учта "Олтин тўп" учун номзод бор. "Манчестер Сити"нинг иккита футболчиси нархи эса умумий 150 миллионни ташкил этарди. Ўзи умуман Гарет Саутгейтнинг Англияси аввалдан прагматик ўйини ва ўта ақлли ҳаракатлари билан танилган. Айрим инглиз мутахассислари бу жамоани Евро-2020даги дастлабки ўйинлари учун танқид тошларини отган эди. Гарчанд жамоа соврин ютишга қанчалик яқин келган бўлса ҳам футболчилар танлови бир қадар ғалатидек туюлган. Англия турнирдаги нурсиз гуруҳ босқичидан ўтиб олгач, Саутгейт ўз қуролларини ишга солди ва ёрқин ўйинлар кўрсатди.

Бу нарса жамоани финалгача олиб чиқди. Ҳал қилувчи баҳсда эса Италия совринга эга чиқди. "Уембли"даги омадсиз ва қора кундан сўнг, Саутгейт 2022 йилги Жаҳон чемпионатига фаворит жамоа сифатида етиб бориш учун, турли йўллар қидирмоқда. Шу мақсадда бир нечта эксприментларга ҳам қўл уриб кўрди. Хусусан, Андоррага қарши кечган баҳсда Фоденни ортдан ярим ҳимояга жойлаштирди. Бу рақиб ҳужумини эртароқ қайтариш мақсадида қўлланган тактика эди. Бу иш бергандек эди, жамоа қийналмай ғалаба қозонди. Аммо ундан кейин уйда дуранг ўйналди. Бу эса ўз ҳужуми билан мақтанувчи Англияни мухлислар олдида ҳижолат тортишига сабаб бўлди.

Гарет Саутгейт жуда ҳам талабчан мутахассис. У йил бошида жамоа шакллантиришни ёшларни ўрганишдан бошлаганди. Шунингдек, унинг ўжар феъли ҳам борки, ўз принциплари йўлидан қайтмайди. Гарет жамоани доимо яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қилиб келган. Бунинг учун тактик ўзгаришларга ҳам тез-тез қўл уриб туради. Аммо Венгрияга қарши қилган тактикаси нисбатан хатороқ эди. Англия таркибидаги жорий футболчилар ўта талантли, айниқса ҳужум зонасида. Буни ҳаммамиз биламиз. Шунинг учун уларда келажакда катта марраларга эришиш имконияти мавжуд. Ҳатто, катта турнирлар чемпиони бўлиши ҳам мумкин. Шундай бўлса ҳам, барча иқтидорларни бирданига майдонда ўйнатмаслик лозим. Хусусан, Жек Грилишни жамоага уйғунлаштириш осон бўлмаяпти. Саутгейт ҳам унга ишониши қийин кечган эди. Собиқ "Астон Вилла" сардори Еврода порлаганди. Асосан заҳирадан майдонга туширилган Грилиш жамоасига катта фойда бера олди. Шундай бўлса ҳам уни асосий таркибга қўшиш унчалик ҳам мақбул вариант эмас. Саутгейт эса Венгрияга қарши уни танлади. Яна қўлидаги барча муҳим футболчилардан бирданига фойдаланишга ҳаракат қилди. Бу эса якунда қониқарли натижани таъминламади.

Албатта, бунда футболчиларнинг айби йўқ. Шунчаки, жамоага мувозанатни ушлашни ўргатиш лозим. Бунинг учун эса Саутгейтда 1 йилдан кўпроқ вақт бор. У Жаҳон чемпионатигача буни амалда бажариши лозим. Шундагина ҳақиқий ғалабалар машинаси яратилиши мумкин. Евродаги каби ўйин кўрсатиш ҳужумкор футболчилар билан бир қаторда, марказга ҳам бирдек боғлиқдир. Буни тўғри танлаш ва мувозанатлаш эса – мураббийга.

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 18:11, 14.10.2021.
Ўқилди: 3166 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.