Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

Олимпиячиларнинг Туркия сафари бекор қилинди

Баҳо:
+-1 | -

Вадим Абрамов мураббийлик қилаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 29 февраль – 9 март кунлари оралиғида Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказиши ҳақида маълум қилгандик. Бу ўз навбатида 14 март куни БАА олимпия терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган Лондон-2012 саралашининг энг муҳим ўйини учун тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши керак эди.

Энди Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Туркия сафари бекор қилинди. Вадим Абрамов шогирдлари 7 март куни Тошкентда тўпланиб, БААга қарши ўйин учун пойтахтда тайёргарлик олиб боришади. Режага кўра футболчилар 29 февраль куни Марат Мифтахуддинов ва Тохир Кападзе бошчилигида Туркияга йўл олишлари, Японияда бўлиб турган бош мураббий Вадим Абрамов ва тўрт нафар олимпия терма жамоаси аъзолари Токиодан Анталияга етиб келишлари лозим эди. Анталия сафари бекор қилинганидан кейин 2 март куни футболчилар квартети ва Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бирга Тошкентга қайтиб келиши ойдинлашди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, 14 март кунги рақиб – БАА олимпия терма жамоаси тайёргарликни айнан Туркияда олиб боради. Бунга сабаб сифатида Ўзбекистон ва Туркия об-ҳавосидаги ўхшашлик кўрсатилган.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 14:50, 28.02.2012.
Ўқилди: 10057 марта.
Фикрлар: 46 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.