Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Футболдаги такрорлаш мушкул бўлган рекордларни биласизми?

Баҳо:
+1 | -

Биласиз, жаҳон футболида ҳар куни янгидан-янги рекордлар қайд этилади. Кимдур голлар сони бўйича, яна кимдур эса қуруқ ўйинлар борасида рекордларни янгилайди. Футболда яна шундай натижалар борки уларни янгилаш жуда мушкул. Бугунги мақоламизда сизларга мана шундай рекордлар ҳақида маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

3 карра жаҳон чемпионлиги

Футболдаги дастлабки рекордларнинг кўпчилиги бразилиялик "футбол қироли" Пелега тегишли эканини деярли кўпчилик билади. У расман бутун фаолияти бўйича энг кўп гол урган футболчи (1283та гол) бўлибгина қолмай, тарихда жаҳон чемпионатида 3 бор ғолиб бўлган (1958,1962,1970) ягона ўйинчи ҳам ҳисобланади. Унинг карьерасидаги қандай рекорд бўлмасин янгилаб келаётган икковлоннинг кучи (Месси, Роналду) айнан мана шу борасида етмаса керак. Чунки, уларнинг ҳисобида ҳали бирорта ҳам жаҳон кубоги йўқ.

1 календар йилида 91та гол

Аргентиналик ҳақиқий афсона Лионель Мессининг энг "қутурган" давридаги янгилаш мушкул бўлган рекордлардан бири 2012 йилги мавсумга тўғри келади. Аргентиналик ҳужумчи мавсум давомида 69 учрашувда майдонга тушиб, 91 бор рақиблар дарвозасига йўл топади (79 гол "Барселона" таркибида, 12 гол Аргентина терма жамоасида). Бу натижа билан у бир календар йили давомида энг кўп гол урган Герд Мюллернинг рекордини янгилайди. Билмадим, ҳозирги кунда унинг натижасини Мбаппе ёки Холанд янгиламаса, бошқа ҳеч ким бундай сермаҳсулликни қайд эта олмаса керак.

9 дақиқа ичида 5 гол

Польшалик "терминатор" Роберт Левандовски ҳам тарих саҳифаларига ўз исмини деярли ўчмас қилиб ёзиб қўя олган ҳужумчи ҳисобланади. 2015 йил Бундеслига доирасидан ўрин олган "Вольфсбург"га қарши ўйинда Роберт заҳирадан майдонга тушурилади ва қандайдир 9 дақиқа (51,52,55,57,60) ичида 5 гол уриб, мағлуб бўлаётган "Бавария"га супер ғалаба тақдим этади. Шунингдек, футболчи жаҳон тарихидаги энг тезкор хет-трик ва пента-трик муаллифига айланади.

Миллий терма жамоа сафида 10та хет-трик

Яқиндагина афсонавий Али Даидан (Эрон) терма жамоа таркибида энг кўп гол урган (109та гол) футболчи номини олиб қўйган Криштиану кўп ўтмай яна бир супер натижани қайд этди. Гап шундаки, ЖЧ-2022 саралаш учрашувларидан ўрин олган Португалия ва Люксенбург учравида Роналду ўз ҳисобига 3та гол ёзиб қўяди ва ўз мамлакати термаси сафида хет-трик қайд этиш (10та) борасида жаҳон рекордини ўрнатади. Унинг энг яқин тақибчиси яна ўша эронлик Али Даи ҳисобида 8та, Месси ва Пеледа эса 7тадан хет-трик бор.


Бугун сизларга футболда уддалаш деярли имконсиз бўлган рекордлар ҳақида маълумотлар бердик. Хўш, сиз ҳам бундай воқеаларни биласизми?

 

Абдубурхон Мамажонов тайёрлади

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:08, 15.10.2021.
Ўқилди: 7755 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3962]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2074]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1934]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1930]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1722]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1650]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1617]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1593]

Онуачу Шомуродовни ортда қолдирди [1506]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1422]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.