Кириш Регистрация
15/04 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Альмерия
15/04 18:00 Австралия 0-0 Иордания
15/04 20:30 Қатар 2-0 Индонезия
15/04 21:30 Фиорентина - Женоа
15/04 23:45 Аталанта - Верона
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
16/04 18:00 Япония - Хитой
16/04 20:30 Жанубий Корея - БАА
16/04 20:30 Ироқ - Таиланд
16/04 23:00 Саудия Арабистони - Тожикистон
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
17/04 18:00 Ўзбекистон - Малайзия
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

АПЛ. 30:1! «Манчестер Сити» «Бёрнли»га қарши охирги ўйинларда даҳшатли кўрсаткич қайд этмоқда (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугун Пеп Гвардиола жамоаси Шон Дайч шогирдларига қарши АПЛ 8-турида тўқнаш келади.

Биласизми?

"Манчестер Сити" Англия футболида бир жамоани 5 ёки ундан кўп тўп фарқи билан кема-кет беш уй учрашувида ғалаба қозонган илк жамоага айланиши мумкин.

Рияд Маҳрез Премьер-Лига доирасида «Бёрнли» дарвозасига 8 та тўп киритган. Бу унинг севимли жамоаси ҳисобланади, сабаби жазоирлик вингер АПЛда бошқа ҳеч бир клуб дарвозасини бунчалик кўп ишғол қилмаган. Улардан етти гол "Манчестер Сити" билан 5 ўйинда киритилган. Ўтган мавсум унинг хет-трик қилганини ҳам таъкидлаш керак.

«Бёрнли» бош мураббийи Шон Дайч амалдаги АПЛ чемпионлари ҳисобланган учта клубга қарши сафар баҳсида ғалаба қозонган иккинчи мураббий бўлиши мумкин. Бунга қадар, у жамоаси билан 2017/18 йилги мавсум "Стемфорд Бридж"да «Челси»ни, ўтган мавсум «Энфилд»да «Ливерпул»ни мағлуб этганди. Сер Алекс Фергюсон эса ўз даврида чемпион бўлган "Блекберн Роверс", «Арсенал» ва "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, бу борада илк мураббийга айланганди.

«Бёрнли» барча мусобақаларда "Манчестер Сити"га қарши охирги 8 учрашувнинг ҳаммасида имкониятни бой берган. Умумий ҳисоб: 30-1.

 

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

Қанот ҳакамлари: Константин Ҳатзидакис, Питер Киркап

Захира ҳаками: Майкл Салисбури

ВАР: Андре Марринер

ВАР ёрдамчиси: Меттю Уилкс

 

Тахминий таркиблар

Манчестер Сити - Стеффен, Уокер, Диаш, Лапорт, Канселу, Силва, Родри, де Брюйне, Маҳрез, Фоден, Грилиш

Бёрнли - Поуп, Лоутон, Тарковски, Коллинс, Питерс, МакНил, Вествуд, Браунҳилл, Корнет, Вуд, Видра

Йўқотишлар

"Манчестер Сити" сафида Габриел Жезус ва Эдерсон Бразиилия терма жамоаси сафида ҳаракат қилиб келганлари учун жисмоний томондан тайёр эмас. Ферран Торрес Миллатлар Лигаси баҳсларида жароҳат олгани боис иштирок эта олмайди. Илкай Гюндоган ва Александр Зинченко жароҳатдан кейин сафга қайтишга яқин.

«Бёрнли» сафида Максвел Корнет жароҳатидан қайтган бўлса, Бен Ми коронавирус сабабли майдонга туша олмайди. Ёҳан Гундмундссон ва Чарли Тейлорнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Дейл Стефенс эса ҳамон жароҳатидан фориғ бўлиш ҳаракатида юрибди.

 

Рақамлар

"Манчестер Сити" барча мусобақаларда «Бёрнли»га қарши охирги 5 уй учрашувида камида тўрттадан гол киритган.

"Манчестер Сити" барча мусобақаларда «Бёрнли»га қарши сўнгги 10 уй ўйинида ўртача 2,5 тадан кўп гол урилган.

"Манчестер Сити" барча мусобақаларда «Бёрнли» билан сўнгги 8 беллашувнинг еттитасида дарвозасидан тўп олиб чиқмаган.

"Манчестер Сити" АПЛнинг сўнгги 4 ўйинида гол ўтказиб юбормади.

"Манчестер Сити" АПЛда 6 ўйиндан бери мағлубиятга учрамай келмоқда.

«Бёрнли» Премьер-Лигадаги охирги 3 сафар ўйинида камида иккитадан гол ўтказиб юборди.

Жамоалар АПЛда ўзаро 14 марта учрашишган. 10 ўйинда «шаҳарликлар»нинг қўли баланд келган бўлса бир марта «Бёрнли» ғалаба қозонган.

Айни вақтда 6 турдан кейин "Манчестер Сити" 14 очко билан АПЛ мусобақа жадвалида учинчи, меҳмонлар эса 3 очко тўплаган ҳолда 18-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳс Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланиши кўзда тутилган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 08:40, 16.10.2021.
Ўқилди: 3306 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.