Кириш Регистрация
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико 4-1 Брюгге
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта - Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ - Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид - Бенфика
26/02 01:00 Ювентус - Галатасарой

АПЛ. Лондон дербисида мағлуб бўлмаган клуб бугун мусобақа пешқадамини қабул қилади (превью)

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионати 8-тури доирасида «Брентфорд» ўз майдонида Томас Тухелнинг «Челси» жамоасини қабул қилади.

Биласизми?

«Челси» Премьер-Лигада охирги 6 сафар Лондон дербисида ғалаба қозонган ва Англия Футбол тарихида (топ-4 жамоа) кетма-кет шундай ўйинларни ютган биринчи клуб бўлиши мумкин.

«Брентфорд» Премьер-Лига тарихида биринчи 3та Лондон дербисида мағлуб бўлмаган илк жамоа ҳисобланади. Улар "Вест Хем" ва «Арсенал»ни таслим этиб, "Кристал Пелас" билан дуранг натижа қайд этишган.

«Челси»нинг 12 нафар футболчиси бу мавсум АПЛда гол уришга эришди. Бу чемпионатдаги исталган жамоаникидан кўп. Фақатгина «Арсенал» клуби 2009/10 йилги мавсумда дастлабки 7 турда кўпроқ футболчи (13) ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

«Брентфорд» АПЛ мусобақа жадвалида етакчи бўлиб турган жамоаларга қарши 9 марта тўқнаш келган ва еттитасида ғалаба қозонган (2 мағлубият). «Арилар»нинг Англия чемпионати пешқадамларига қарши ғалаба қозониш кўрсаткичи (78 фоиз) Анлгия юқори дивизиони тарихида исталган клубнинг натижасидан яхши.

 

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Энтони Тейлор

Қанот ҳакамлари: Гери Бесвик, Адам Нунн

Захира ҳаками: Симон Ҳупер

ВАР: Пол Тирни

ВАР ёрдамчиси: Шон Месси-Эллис

 

Тахминний таркиблар

Брентфорд - Райс, Пиннок, Янссон, Аер, Анри, Онека, Норгард, Янелт, Кендс, Тони, Мбеэмо

Челси - Менди, Аспиликуэта, Кристенсен, Чалоба, Жеймс, Ковачич, Жоржинё, Чилуэлл, Маунт, Вернер, Лукаку.

 

Жамоа хабарлари

«Брентфорд» сафида Шандон Баптисте, Жош Дасилва ва Мадс Соренсен жароҳатлари сабабли майдонга туша олишмайди. Ғарбий Лондон дербисида Аер ва Янелтга имконият берилиши мумкин.

«Челси» таркибида Нголо Канте коронавирусдан тузалиб қайтди ва захирадан ўйинни кузатиш эҳтимоли мавжуд. Тиаго Силва Бразилия термасидаги ўйини туфайли унга дам берилади. Антонио Рюдигер ҳам мазкур баҳсда қатнаша олмайди. Кристиан Пулишич ҳамон жароҳатини тиклаш билан банд.

 

Рақамлар

«Брентфорд» барча мусобақаларда «Челси»га қарши охирги 3 ўйинида 2,5 тадан кўп гол киритилган.

«Челси» АПЛда охирги 12 учрашувнинг 11 тасида мағлубиятга учрамаган.

«Брентфорд» сўнгги 3 ўйинда камида иккитадан гол киритган (Премьер-Лига).

«Челси» барча мусобақаларда «Брентфорд» билан охирги 3 баҳсда камида иккитадан гол уришга эришган.

«Аристократлар» 7 турдан кейин 16 очко билан биринчи, «Брентфорд» эса 12 очко жамғарган ҳолда АПЛ жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.

Мазкур баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланиши режалаштирилган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 09:28, 16.10.2021.
Ўқилди: 2907 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [8414]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [3394]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [3140]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2983]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2972]

Алонсо «Ливерпуль» раҳбариятига «Реал» футболчисини жамоада кўрмоқчи эканлигини айтди [2347]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [2038]

«Барселона» Альваресга «Манчестер Сити»дан муқобил топди [2006]

Флик "Барселона"ни пасайишдан ким олиб чиқишини билади [1789]

"Барселона"да кечиккан ўйинчиларни жамоадан четлатиш тўхтатилди, аммо бу футболчиларга қимматга тушади [1604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.