Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Питер Хюистра: «Чемпионат даражасини паст баҳоламанглар»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" бош мураббийи "Қизилқум" билан баҳсдан сўнг беллашув ҳақида фикрларини билдирди.

"Ўйинни парвозли старт билан бошладик. Голдан кейин ҳимояда хатога йўл қўйдик. Ҳимоядаги сусткашлигимиз туфайли "Қизилқум" кўп бор ҳужумга ўтди. Уларда 3-4 та яхши имконият бўлди. Танаффусда биринчи бўлимни таҳлил қилдик ва иккинчи таймда бундай камчиликлар учрамади.

Биз миллий терма жамоага 5  ўйинчини юбордик, улардан 3 нафари жароҳат билан ортга қайтди. Шу сабабли асосий таркибда баъзи позицион ўзгаришларга қўл урдик. "Қизилқум"га 4 та гол уриш осон иш эмас.

Даража борасида бошқа жамоалар ва "Пахтакор" ўртасидаги фарқ жуда катта деб ўйламайман. Барча жамоалар яхши даражада. Бу йил биз ўйинларни қийналиб ютганимиз, кўп ўйинларда кичик ҳисобда ғалаба қозонганимиз бундан дарак бериб турибди. Ҳар бир ўйинда кураш кечяпти, ҳамма жамоа ҳам сиз ўйлагандек кучсиз эмас. "Насаф"ни кўриб турибсиз, ОФК кубогида қандай ўйнаётганини. "Қизилқум" ҳам охирги 5-6 турда зўр футбол намойиш этяпти. Бундан ташқари, АГМК ҳам ОЧЛда яхши ўйнади. Чемпионат даражасини паст баҳоламанглар. Курашларга бой мавсум ўтаётгани ёш ўйинчиларимиз учун фойдали. Ҳали ОЧЛда бу қўл келади", — деди Хюистра.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 07:25, 17.10.2021.
Ўқилди: 2497 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4335]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2352]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2207]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2182]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2055]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1943]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1872]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1501]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1448]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик