Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 0-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Бразилия Босния ва Ҳерцоговинани сўнгги дақиқада мағлубиятга учратди

Баҳо:
+ | -

Бугун жаҳоннинг барча қитъаларида терма жамоаларнинг расмий ўйинлари билан бир қаторда, ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказилишидан ҳабарингиз бор. Айрим терма жамоалар эса кеча ана шундай ўйинларда майдонга чиқишга улгуришди.

Жумладан, Швейцариянинг Сент-Галлен шахрида Бразилия Босния ва Ҳерцоговина терма жамоси билан куч синашди. 

Деярли бутун ўйин давомида устунлик қилган пентакампеонлар боснияликларни ўйиннинг сўнгги дақиқаларидагина мағлуб этишнинг уддасидан чиқа олишди. Ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ "Реал" ҳимоячиси Марсело ўйинда ҳисобни очди. Аммо, ўйн дебютида ўтказиб юборилган голга қарамай, Босния ўзини йўқотиб қўймади. Ҳисобни тенглаштириш учун ҳам унчалик кўп вақт кетмади. 13-дақиқада Ведад Ибишевич Эдин Джеконинг тўп оширишидан сўнг мувозанатни тиклади. Биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Иккинчи бўлимда майдонда бир қатор ўзгаришларни амалга оширган бразилияликлар, бир қанча ҳавфли вазиятларни амалга оширишганига қарамай, ҳисобда олдинга чиқишни уддалай олмаётган эдилар. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган бир пайтда, аниқроғи 90-дақиқада, боснияликлар ҳимоячиси Саша Папац ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 1:2 - Бразилия қийинчилик билан Босния ва Ҳерцоговинани мағлуб этди.

БОСНИЯ ВА ҲЕРЦЕГОВИНА - БРАЗИЛИЯ 1:2

Голлар: Ибишевич 13 - Марсело 4, Папац 90 ўз дарвозасига.

БОСНИЯ ВА ҲЕРЦЕГОВИНА: Бегович, Папац, Спахич, Панджа, Яхич, Медуньянин (Захирович, 79), Мисимович, Рахимич, Пьянич (Малетич, 81), Ибишевич (Салихович, 78), Джеко.

БРАЗИЛИЯ: Жулио Сезар, Дани Алвес, Давид Луиз, Силва, Марсело, Эрнанес (Халк, 67), Фернандиньо, Сандро Раньери (Элиас, 57), Неймар, Дамиан (Лукас, 82), Роналдиньо (Гансо, 63).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:08, 29.02.2012.
Ўқилди: 11080 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [11552]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7697]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4715]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [3841]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3490]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3000]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [2798]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2401]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2253]

«МЮ» қизиқаётган футболчини саудияликлар катта пуллар билан илиб кетиши мумкин [2186]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик