"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола бир неча соатлардан кейин бошланадиган «Брюгге»га қарши баҳсдан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Манчестер Сити" базасига эмас, тўғри Бельгияга учиб борган Эдерсон ва Габриел Жезус вакцина қилинишининг ўрнига бугунги учрашув учун тайёргарлик кўришни бошлаб юборишди.
Қайд этиш керак, Бразилиядан Англияга учган футболчилар 10 кун давомида карантинда бўлиб учрашувларда қатнаша олишмайди. Аммо, мазкур футболчилар Бельгияга учганлари сабабли бундай чекловни четлаб ўтишди. Гвардиола ҳам бу ҳақда фикрларини билдирди.
"Улар ҳозир Бельгияда. Ўйлашимча, улар ўйнай олишади, буни менга айтиб ўтишди. Аммо, қандай вақтда машғулотларда қатнашишга вақтимиз борлигини кўриб чиқамиз.
Чунки, бу ерда машғулот олиб боришимиз керак. Улар бу ерда бўлишмайди, шунинг учун бу ҳақда ўйлаб кўришим лозим. Биз уларни у ердаги Бельгияга юбордик. Сабаби, «Брюгге»га қарши баҳснинг эртаси қайта олишади ва нормал ҳаётда давом этишади. Агар, улар Манчестерга тўғри учиб келишганида, бир меҳмонхонада 10 кун карантинга олинишарди.
Биз буни истамаймиз, шунинг учун улар Бельгияга учиб кетишди. Балки, улар ўйнай олишар, бу албатта хушхабар. Бундан кейинги ўйинларнинг ҳаммасига («Брайтон», "Вест Хем") улар тайёр бўлишади".
«Брюгге»га қарши ўйин охирги марта ПСЖга учралган мағлубиятдан (0:2) кейин ўз мавқеига қайтиб олиш учун янада муҳим аҳамият касб этди.
А гуруҳидаги икки ўйиндан кейин айни вақтда ПСЖ 4 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Фақатгина голлар нисбати эвазига парижликлардан ортда бораётган бельгияликлар учинчи ўриндаги «Сити»дан бир очко илгарилаб кетган. Испаниялик мутахассис бу ҳақда ҳам тўхталиб ўтди.
"Босимни яхши кўраман. Нима қилишимиз кераклигини биламан. Ғалаба қозонишимиз зарур. Буни биламиз. Биз ҳар доим хавф остида яшаймиз. Энди дам оламиз. Кўп вақтимиз қолмади. Ўйинга яхши тикланган ҳолда, тайёргарликни давом эттирамиз. Бўлди".