Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Тарихий ғалаба!

Баҳо:
+8 | -

Ўзбекистон терма жам оаси ҳали ҳеч қачон Япония терма жамоасини ютмаганди. Ҳеч қачон японларга қарши учрашувда уч очкони ютмаганди. Фақат бир марта миллий терма жамоамиз Япония олимпия терма жамоасини 2:1га ютгани эсимда. Асосий миллий терма жамоа билан энг яхши натижамиз Тошкентдаги сўнгги натижа каби бўлган.

"Тойота" стадионида бўлиб ўтган учрашув футболимиз тарихига янги саҳифа бўлиб кирадиган бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси 20 йиллик тарихи давомида биринчи марта Япония терма жамоасини мағлубиятга учратди. Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда қила олмаган ишини Японияда бориб эплаб келди.

Учрашувнинг дастлабки бўлими Япониянинг тўлиқ устунлиги остида ўтди. Жамоанинг икки қанот бўйлаб уюштирган ҳужумлари хавфли кўриниш олди. Айниқса баланд бўйли Майк Хавенаарга ошириб берилган тўплар унинг бош билан берган зарбалари анча хавфли кўриниш олди. Бироқ баъзи вқазиятларда даврозабон Нестеров яхши ҳаракат қилган бўлса, баъзан Хавенаарнинг бош билан берган зарбаларига аниқлик етишмади.

Терма жамоамизнинг ҳужумлари асосан чап қанотда Шадрин тўп сурган қанотлардан ташкил этилиб турди. бироқ голга тортадиган ҳақиқий вазиятни фақат Япония терма жамоасида бўлди. Наготомо томонидан ошириб берилган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Шинжи Оказаки кучли зарба билан голга айлантириши мумкин эди. Бироқ тўп дарвоза устуни ва тўсини кесишган жойга тегиб майдонга қайтди.

Иккинчи бўлимда тенглик юзага кела бошлади. Энди терма жамоаамиз футболчилари ҳам тез-тез ҳужумга ўтиб туришди.

54-дақиқага келиб терма жамоамиз ҳисобда олдинга чиқиб олди. Темур Кападзе томонидан етказиб берилган тўпни Александр Шадрин дарвозага жойлаб қўйди. Бу Япоиня биланг охирги тўртта учрашувда учинчи марта ҳисобда олдинга чиқиб олишимиз бўлганди. Қизиғи олдинги икки учрашувда ҳисоб олдинга чиқиб олиб икки марта 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд қилгандик.

Шундан сўнг Япония бутун кучи билан олдинга ташланди. Терма жамоамизда эса қарши ҳужумда жуда қулай имкониятларга эга бўлишди. Лекин бу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди ва Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта Япония терма жамоасини мағлубиятга учратди.

ЖЧ-2014 3-САРАЛАШ БОСҚИЧИ. ОСИЁ.
“С” ГУРУҲИ. 6-ТУР.
ЯПОНИЯ – ЎЗБЕКИСТОН – 0:1
Гол: Александр Шадрин 54
Огоҳлантиришлар: Александр Шадрин (64), Шавкат Саломов (90+4)
Япония: Эйжи Кавасима, Юто Нагатомо (Юичи Комано 84), Атсуто Учида, Ясухито Эндо, Дзунго Фудзимото (Такаши Унуи 60), Синдзи Оказаки, Синдзи Кагава, Ясуюки Конно, Мике Хавинаар (Таданари Ли 66), Макото Хасебе, Майа Йошида.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Артём Филипосян, Азизбек Ҳайдаров, Александр Шадрин (Шавкат Саломов, 58), Баҳодир Насимов, Станислав Андреев (Дилшод Раҳматуллаев 58), Жасур Ҳасанов, Темур Кападзе, Исломов Иномов, Илдар Мегдеев.
Ҳакамлар: Абдуллоҳ Балидеҳ, Валид ал-Маннай, Толиб ал-Марри (барчаси — Қатар), Али Шабон (Кувайт)
2012 йил 29 февраль. Нагоя. “Тойота”. 45000 томошабин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:41, 29.02.2012.
Ўқилди: 17660 марта.
Фикрлар: 190 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7284]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3513]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2420]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2375]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2302]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2294]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2233]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2025]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1941]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1872]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик