Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

«Ньюкасл» мураббийи ишдан кетди. Брюс ўрнига асосий 6 номзод. Улар кимлар?

Баҳо:
+ | -

Бир неча соатлар олдин «Ньюкасл» мураббийи Стив Брюс истеъфога чиқарилди. Аслида, клуб бошқарувига Саудия Арабистони инвесторлари келгандан сўнг, ушбу ҳодиса амалга ошиши деярли аниқ эди. «Манчестер Юнайтед»нинг 60 ёшли собиқ ҳимоячисининг ишдан кетишига сабаблар ҳам етарлича топилади.

Ҳозирча Брюс мураббийлик фаолиятидаги 1000-ўйинини ўтказишга муваффақ бўлди. Бу ўтган якшанба куни «Тоттенхэм»га қарши бўлган учрашувида содир бўлган. Бироқ, «Ньюкасл» Саудия Арабистонининг янги хўжайинлари қўл остидаги«Сент-Жеймс Парк»даги биринчи учрашувда «шпорлар»га 2:3 ҳисобида ютқазди. Шубҳасиз, бундай натижадан кейин ўша баҳс Стив Брюснинг «қарғалар» бошқарувидаги сўнги ўйини экалигини кўпчилик англаб етган, чамамизда. Ҳозир эса биз сизлар билан «Ньюкасл» бошқарувига ким келиши мумкинлигини тахмин қилиб кўрамиз.

Френк Лэмпард


Шу йилнинг январь ойида «Челси»дан ишдан бўшатилган Лэмпард, айни дамда «Ньюкасл»да мураббийлик лавозимига асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

Френкнинг «кўклар» билан ишлари унча юришмади. Англиялик бошқарувида «Челси» кетма-кет ёмон натижа қайтд этди. Шундан кейин бош мураббийлик лавозимига келган Томас Тухель жамоани бирлаштириб, Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди ва Премер-лигада ажойиб тарзда якунлади. Бу билан немис мутахассиси аввалгиларига қараганда анча юқори натижаларга эришди.

«Ньюкасл» - Лэмпарднинг ишга қайтиши учун ажойиб имконият. Лекин саудияликлар клубни ҳали тажрибасиз мураббийга ишониб топширадими, ёки йўқми номаълум.  

Роберто Мартинес


Мартинеснинг Бельгия терма жамоасидаги даври тугашига оз қолди, деб тахмин қилишмоқда. Бунга жамоанинг яқинда УЕФА Миллатлар Лигаси финалидаги омадсизлиги сабаб бўлиши мумкин. Аввалига у ярим финалда Францияга ютқазди (2:3), кейин учинчи ўрин учун кечган баҳсда Италия терма жамоасига имкониятни бой берди (1:2). Шунингдек, Евро-2020 мусобақасидаги омадсизлик ҳам бунга яққол исботи.

ЖЧ-2018 бронза медали бельгияликлар учун яхши хотира бўлиб қолмоқда, бироқ терма жамоа мухлислари ўз севимлиларидан ҳар доим олтин медаллар кутиб қолади.

Роберто Мартинес «Суонси», «Уиган» ва «Эвертон» билан ишлаган ва Англиядаги тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, «Ньюкасл»га жуда мос келади. Шунга қарамай, унинг хизматларига «Барселона» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Агарда, каталонияликлар ҳам Робертога таклиф жўнатишса, тарози палласи испан клуби томонга босиши мумкин.

Антонио Конте


Италиялик мутахассис «Интер»ни А Серия чемпионига айлантирган бўлсада, ўтган ёзда, Милан клубини тарк этди ва ҳозирда ишсиз юрибди. Яқинда Контега «Арсенал» шартнома таклиф қилди, аммо у Лондон клубига рад жавобини берди. Нима учун? Манбаларнинг тарқатган хабарига кўра, Антонио «канонирлар»нинг ҳозирги таркиби муваффақият қозонишга қодир эмаслигини ҳис қилган.

Ҳа, ҳозир «қарғалар» жамоаси «Арсенал»дан ҳам ёмонроқ. Аммо, «Ньюкасл»да катта лойиҳанинг истиқболи ва бунинг учун мавжуд имкониятлар бўлиш эҳтимоли, мутахассисга қизиқ туюлиши мумкин.

Стивен Жеррард


Ҳозирда инглиз мутахассиси Шотландиянинг «Рейнжерс» клубида ишламоқда. 2020/2021 йилги мавсум натижаларига кўра, у жамоаси билан Шотландия Премьер-лигасида ғалабага қозона олди. Жорий йилги мавсумда ҳам Жеррард ва унинг шогирдлари муваффақиятни такрорлаш учун бор кучини ишга солмоқда. Айни пайда ҳам Стивен бошчилигидаги «Рейнжерс» миллий чемпионат жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Бироқ, инглиз Глазгодаги ишидан мамнун ва унинг Англия Премьер-лигасида иш бошлаши қийин масала. Аммо, кўп нашрлар Стевеннинг «Ньюкасл»да иш бошлашини тахмин қилмоқда. Кўрамиз, эҳтимол саудияликларнинг яхши молиявий таклифи инглиз мураббийининг фикрини ўзгартирар?!

Зинедин Зидан



Француз мутахассиси «Реал» тарихида энг машҳур шахслардан бири, чунки у «қаймоқранглилар»ни Чемпионлар Лигасида кетма-кет уч марта ғалаба қозонишига ёрдам берган. Кейинчалик, Зидан бир йилдан камроқ вақт ичида мураббийлик фаолиятида танаффус қилди ва яна Мадридга қайтди. Афсуски, унинг «Сантяго Бернабеу»га иккинчи ташрифи унчалик омадли бўлиб чиқмади.

Ўтган ёзда Зинедин Зидан «Реал»ни иккинчи марта тарк этди. Ва ажабланарлиси шундаки, у ҳали ҳам ишсиз қолмоқди. Мутахассислар Зинедин «Ньюкасл»га ўзининг катта тажрибаси орқали мураббийлик таъсирини бера олади ва жамоага ҳақиқий чемпионлик руҳини сингдира олади, деб ишонишмоқда.

Эдди Хау


43 ёшли инглиз мураббийи ҳам Зидан сингари ҳозирши кунда ишсиз. 2020 йил август ойида «Борнмут» клубини тарк этди. Эдди бутун фаолияти давомида аввал футболчи, кейин эса мураббий сифатида ушбу жамоада ишлаган. У илк марта «Борнмунт» клубини 2009 йилда бошқарган ва Англия чемпионати тарихидаги энг ёш бош мураббийга айланган (ўшанда у 32 ёшда эди).

Биринчи йили, у клуби билан Учинчи лигага тушиб кетди. Келаси йили яна иккинчи лигага, кейинчалик эса жамоани Премьер-лигагача олиб чиқа олди. 2020 йилнинг ёзида Эдди «Борнмут»ни элитада ушлаб тура олмади ва клуб билан хайрлашишига тўғри келди.

Хау «Ньюкасл»ни Англияда ҳам, Европа ареналарида ҳам юқори даражага кўтаришга қодир ақлли ва шижоатли мутахассис ҳисобланади. Кўрамиз, «янги бойлар» раҳбарияти ҳам Эддига ишонармикан?!

 Football Transfers нашридан Жамшиджон Маҳмудов таржимаси. 

Киритилди: 16:47, 20.10.2021.
Ўқилди: 4414 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.