Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

«Челси» ўзи учун янада мустаҳкам ҳимоя қўрғони барпо этмоқчи. Бунинг учун нима қилиш керак?

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клуби дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларга эга. Унинг шонли тарихи ва футболчиларининг маҳорати футбол ихлосмандларининг эътиборига сабаб бўлган. «Аристократлар» йил аввалида, январь ойида ўз афсонаси Френк Лемпардни ишдан олиб, ўрнига собиқ «ПСЖ» устози Томас Тухельни олиб келганди. Шундан буён жамоа ўйин услубида ривожланиш, футболчиларида эса ўсиш кузатилди. Тўғри, клуб раҳбарияти мураббий ёки мухлислар истаган ўйинчини олиб келиш қобилиятига эга бўлиши мумкиндир. Аммо жамоа бошида улардан тўғри ва унумли фойдалана оладиган мутахассис ҳам бўлиши талаб этилади. Абрамович эса шундай инсонни кўп эҳтимол топа олди. Шу сабаб, ҳозирда унинг клуби Европанинг амалдаги чемпиони бўлиб турибди. Бугунга келиб, клубдаги энг катта муаммо ҳимоя чизиғи эканини айтиш ўринли. Тўғри, бошқа АПЛ клублари, хусусан, «Арсенал»никидан кўра уларнинг ҳимояси тартиблироқ ва мустаҳкамроқ бўлиши мумкиндир. Лекин бу Европа ва Англияда зафарли одимларни давом эттириш учун етарли бўлмайди. Шу сабаб, «Челси» мавсум сўнгида битими туговчи тўртта ҳимоячиси билан хайрлашиб, уларнинг ўрнига янги мудофаа вакилларини харид қилмоқчи.

«Кўклар» ўтган ёзда ҳам бир нечта ҳимоя футболчиларини сотиб олмоқчи эди. Ҳозирги ҳимоячилари Адреас Кристенсен ҳамда Антонио Рюдигер билан эса янги шартнома имзолаш илинжида бўлиб турибди. Шунингдек, жамоа «Севилья»нинг француз ҳимоячиси Жюль Кунде билан ёзда келишувга келишни режалаштирганди. Андалусияликлар Кунде учун 60 миллион фунт талаб қилишган. Камига, у учун «МЮ» ҳам талабгорга айланди. Шунга қарамай, лондонликлар ўз ниятидан қайтгани йўқ ва кейинги ёзда барибир Кундени харид қилишни исташади. Ҳимоядаги режалар фақат шу билангина чекланиб қолмайди. Улар «Ювентус»нинг нидерландиялик футболчиси Маттейс де Лигт билан ҳам битим тузишга чоғланган. Сўнгги пайтларда тарқалаётган хабарларда айтилишича, «Челси» ҳозирданоқ де Лигт трансфери борасида унинг агенти Мино Раёла билан музокараларни бошлаб юборган.

Жамоанинг бундай хавотирли ҳаракатларига асос бор. Негаки, таркибнинг икки асосий футболчиси Азпиликуэта ҳамда Тиаго Силва мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин. Қолаверса, Рюдигер ва Кристенсенларнинг клубдаги тақдири ҳам ноаниқлигича қолмоқда. Ушбу футболчилар «Тоттенхэм» ҳамда «Бавария»нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолган. Камига «аристократлар» ушбу ҳимоячилар билан янги шартнома тузишда муваффақиятли ҳаракат қила олмаяпти. Дания ва Испания термаси аъзоси Аспиликуэта учун яна бир катта «хавф» аниқланган бўлиб, унинг номи «Барселона»дир. Каталонияликлар ҳам ҳимояси учун ушбу футболчиларни фойдали деб ҳисоблашади. Шундай бўлса ҳам «Челси» Кристенсен борасида оптимистик қарашга эга. Чунки ҳимоячи клубдаги фаолиятидан кўнгли тўлаётгани ва янги битим учун рози бўлиши мумкинлигини билдирган.

Кристенсен жамоада қоладими ёки кетадими, бунинг фарқи йўқ! «Челси» барибир ёзда камида иккита мудофаага ихтисослашган футболчи сотиб олиши зарур бўлади. Улардан бири, узоқ муддатлик кузатишлардан кейин аниқланган «Атлетико» вакили Хосе Хименесдир. Лондон клуби ургуайлик футболчига анчадан бери эътибор бериб келаётганди. «Аристократлар», шунингдек, «Боруссия Дортмунд» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ҳамда «Интер» футболчиси Марцело Брозович билан боғлангани ҳақида хабарлар мавжуд. Мана шунақа гаплар. Таркибини янада кучайтирар экан, ҳар қандай жамоа узоқроққа бориш ва соврин ютишни кўзлайди. Келажакда нима бўлишини эса вақт кўрсатади. Биз эса сиз билан воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 21:16, 20.10.2021.
Ўқилди: 3157 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.