Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона - Осасуна
11/01 00:45 Аталанта - Торино
11/01 01:00 Валенсия - Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

Дунёнинг энг бой футбол мураббийлари. Топ-5

Баҳо:
+-1 | -

Бундан бир неча кун илгари 2021 йил учун энг бой футболчилар рейтинги ҳақида маълумот бергандик. Энди навбат мураббийларга. Фақат бу маошлар бўйича эмас, умумий бойлик маъносидаги рақамлардир.


5-ўрин. Фабио Каннаваро
$100 000 000



2006 йил Италия терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониб дунёнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган Фабио футболчилик фаолиятини якунлагач радарлардан йўқолиб қолди, гўё. Аслида собиқ ҳимоячи дастлаб араб шайхлари, сўнг эса хитойлик миллиардерлар билан ҳамкорлик қилди. Сўнгги жамоа “Гуангжоу Эвергранд” бўлган бу Фабио сўнгги 7-8 йил ичида мураббийлик ишидан 100 миллион АҚШ доллари ишлаб топди.  Ўтган ойдан бошлаб ишсиз қолгач, энди у балки Европада ҳам кўриниш бериб қолиши мумкин.

4-ўрин. Зайниддин Зидан
$120 000 000

Франциялик мураббий албатта футболчилик фаолияти давомида ҳам дунёнинг энг кўп маош олувчи тўптепарларидан бири бўлган. Аммо мураббийликнинг ўзини олиб қарасак ҳам қисқа давр мобайнида у анча ўсишга эришганини кўриш мумкин бўлади. Ҳозирда ишсиз бўлиб турган бу мутахассис 120 миллион доллар маблағни “Реал”да ўтказган йиллари ишлаб топди. Қаторасига 3 маротаба ЧЛда ғолиб бўлиш орқали у ҳар қандай баланд маошга муносиб эканини исботлаб улгурган.

3-ўрин. Жозе Моуриньо
$120 000 000



“Рома”да йиллик 7,5 млн. евро ишлаб топаётган Жозе замонавий футболга ўзгача руҳ олиб кирган мураббийлардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, у совриндорлик борасида ҳам қолганлардан ажралиб туради. Йирик турнирлардаги 25та титул! Гарчи сўнгги йилларда унинг ғоялари эскиргандек кўринаётган бўлсада Муориньо ҳозиргача дунёдаги энг кўп иқтибос олинадиган футбол мураббийи ҳисобланади.

2-ўрин. Хосеп Гвардиола
$120 000 000



Қаерда Моуриньо бўлса ортидан Пеп Гвардиола номи ҳам келишига ўрганиб қолганмиз. Бу ерда ҳа шундай. Замонавий футболга гўзал ўйин услубини тақдим эта олган мураббий маошлар борасида анча камтарин. Унинг “Манчестер Сити”даги йиллик маоши, сўнгги маълумотларга кўра, 23 млн. фунт стерлингни ташкил этади. Албатта, испаниялик мутахассис “Барселона” ва “Бавария” мураббийи сифатида ишлаган чоғлари анча маблағ ишлаб топган. Ва унинг ҳам бойлиги 120 млн. доллар атрофида баҳоланмоқда.

1-ўрин. Диего Симеоне
$350 000 000



Рўйхатнинг Симеоне бошқараётганида ажабланаётганлар борми? Сўнгги йилларда баланд маоши билан мунтазам равишда бундай рейтингларда биринчи бўлиб келаётаган Диего мана 10 йилдирки “Атлетико”да ишлаб келмоқда. Унинг қолганларда фарқи албатта барқарор экани ва пулларга бўлган муносабатида. Бугунги кунда йиллик маоши 43 млн. евродан ўтувчи бу инсоннинг умумий бойлиги 350 млн. доллар атрофида баҳоланган. Нима ҳам дердик – Қойил!

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz

Рейтингда кейинги поғоналарни қуйидаги мураббийлар эгаллаган:

Антонио Конте — 90 миллион доллар
Юрген Клопп — 80 миллион доллар
Рафаэль Бенитес — 80 миллион доллар
Карло Анчелотти — 70 миллион доллар
Оле-Гуннар Сульшер — 80 миллион доллар

Киритилди: 13:05, 21.10.2021.
Ўқилди: 12672 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4581]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [3963]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2619]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2154]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2048]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2036]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1690]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1575]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1487]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1450]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.