Европа Лигаси гуруҳ босқич 3-тур доирасида "Лацио" ўз майдонида Франциянинг "Марсель" клубини қабул қилди.
Учрашув 0:0 ҳисоби билан якунланди. Мазкур баҳс якунланганидан кейин иккала жамоа бош мураббийлари ҳамда футболчилар ўз фикрларини билдириб ўтишди.
"Лацио" бош мураббийи Маурисио Сарри: "Яхши жамоага қарши ёмон бўлмаган ўйин кўрсатдик. Ҳиссиётлар ҳақида гапирсам, биринчи дақиқаларда бизга ёрқинлик етишмади. Охирги 30 дақиқалаикда эса бироз омад. Исталган вазиятда гол уришимиз мумкиндек туюлди. Натижадан аччиқланмоқдамиз. "Латсио" қатъиятлик намойиш этди, ғалабага тўлиқ ишонгандик ва охирги дақиқаларда ўйин суратини оширдик. Ўйин жиҳатидан олдинга қадам ташлаганимиз кўринди. Натижадан афсусдамиз, аммо яна тикланиб олиш учун олдимизда учта ўйин бор".
"Лацио" ярим ҳимоячиси Даниел Акпа-Акпро: "Қийин ўйин бўлди. Ўйинни бироз қўрқиб бошладик ва рақиб жамоа ишончга эга бўлди. Иккинчи бўлимда яхши ўйнадик, ғалабага ҳақли ҳаракат қилдик. Гол ура олмаганимиз ачинарли. Шундай давом этишимиз керак. "Интер"га қарши яхши ўйнадик, бугун ҳам ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик. "Верона" билан ҳам шу ёъсинда давом этишни истаймиз".
"Лацио" ҳужумчиси Маттиа Закканйи: "Ажойиб жамоага тўқнаш келдик ва юқорида айтиб ўтилганидек интенсивлик даражаси талаб қилинган яхши ўйин гувоҳига айландик. Тез-тез зарбалар беришни уддаладик, аммо гол ура олмаганимиз ачинарли ҳолат. Биринчи бўлимда тўғри масофаларни топишда бироз қийинчиликка учрадик".
"Лацио" дарвозабони Томас Стракоша: "Ушбу дуранг бизни кишанга солингандек ҳис қилишимизга сабаб бўлади. Айниқса, иккинчи бўлимда ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Пау Лопес дарвозада яхши турди, уларнинг ҳимояси ҳам таслим бўлгани ёъқ ва гол уришга қийналдик. Стаканга ярим тўлиқ ҳолда қарашимиз керак. Вақт бизнинг томонда. Аста-секин натижалар ўзи келади".
"Марсель" бош мураббийи Хорхе Сампаоли: "Яхши жамоага қарши яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. Бу келажак учун бизга умид бағишлайди. Бугун шахсан мен учун дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бирига қарши ўйнадик. Дуй, Уиллиам ва қанотларда Луан ҳамда Рангиерни қайси бири ўйнашга муносиброқлигини кўриш муҳим. Рангиернинг чиқиб кетиши унинг чарчаганлиги билан бўглиқ. Чап томонни ёпиб қўйишни истагандик".
"Марсель" посбони Пау Лопес: "Уч очко учун бу ерга келгандик. Бу ерда бўлганимдан бери, энг яхши биринчи бўлимни кўрсатдик. Ўйин якунида чарчаб қолдик ва якунда бу яхши натижа. Бу ўйин Европа Лигасидаги олдинги иккита дурангдан фарқ қилади. Москвадаги биринчи ўйинда натижадан қониқмагандик. Йўқ, ўзимни енгилмас ҳис қилмаганман. Ҳеч қайси ўйинчи ўзини бундай тутмаслиги керак. Бу ерга яна қайтиш ва "Лацио"га қарши ўйнаш ёқимли бўлди. Бу бироз дербидек ўтди".
Маълумот учун, Пау Лопес 2019-йилдан бери "Рома" футболчиси ҳисобланади ва ҳозирда ижара асосида "Марсель" сафида фаолиятини давом эттирмоқда.