Англия чемпионатининг 9-тури доирасида «Манчестер Сити» сафарда «Брайтон» клуби меҳмони бўлиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.
"Шаҳарликлар" биринчи бўлимда ўйин тақдирини деярли ҳал қилиб қўйишди. 13-дақиқада Гюндоган ҳисобни очган бўлса, тайм ўрталарида Фоден иккита гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Гвардиола жамоаси иккинчи бўлимда тежамкор режимда ҳаракат қилган бўлса, "Брайтон" фаоллик оширди. Мезбонлар ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида пенальти ишлашди ва ундан Мак Аллистер самарали фойдаланди.
Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Риёд Маҳрез қулай вазиятдан аниқ зарба бериб, ҳисобни 1:4 кўринишга келтириб қўйди.
"Сити" ушбу ғалабадан сўнг ўз очколарини 20тага етказиб, 2-поғонага кўтарилиб олди.
Англия чемпионати, 9-тур
Брайтон – Манчестер Сити 1:4 (0:3)
Голлар: 0:1 – 13 Гюндоган, 0:2 – 28 Фоден, 0:3 – 31 Фоден, 1:3 – 81, пенальти Мак Аллистер.
Брайтон – Санчес, Данк, Берн (Лэмпти, 57), Велтман, Кукурелья, Марч, Лаллана, Гросс (Мак Аллистер, 72), Модер, Троссард, Мопе (Мвепу, 58).
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Лапорт, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Гюндоган (Фернандиньо, 75), Бернарду Силва, Родри, Грилиш (де Брюйне, 77), Фоден, Габриэл Жезус (Маҳрез, 87).
Огоҳлантиришлар: Уокер (22), Жоау Канселу (60), Модер (63), Лаллана (70), Эдерсон (84).