Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Лондонда футбол қоидаларига ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилади

Баҳо:
+ | -

Шанба куни Британия пойтахати Лондон шаҳрида Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг (IFAB) навбатдаги 126-мажлиси бўлиб ўтади.

Ушбу йиғилишда футбол қоидаларига баъзи ўзгартиришлар киритиш масаласи муҳокама қилинади. Жумладан, агар ўйин қўшимча бўлимларга ўтадиган бўлса, тўртинчи ўзгаришни ҳам амалга ошириш, тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтган ё ўтмаганини аниқлайдиган махсус технологияларни футболга жорий қилиш каби масалалар кўриб чиқилади.

Шунингдек, жарима зарбалари пайтида жонли девор туриши керак бўлган 9 метрлик масофани белгилашда ҳакамларнинг махсус спрей воситаларидан фойдаланишлари, жарима майдончаси ичида қоида бузган футболчига бир йўла учта жазо - майдондан четлатиш, кейинги ўйинга дисквалификация қилиш ҳамда пенальти белгилаш қанчалик адолатли бўлиши, мазкур жазолардан биттаси бекор қилиш каби масалалар ҳам мажлис кун тартибидан ўрин олган.

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 11:43, 02.03.2012.
Ўқилди: 11000 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик