Бугун Ла Лига навбадаги тури доирасида «Камп Ноу»да «Реал» ва «Барселона» ўзаро баҳс олиб боради.
Ушбу клубларнинг президентлари Флорентино Перес ҳамда Жоан Лапорта бугун «класико» олдидан расмий тушлик учун учрашишди.
Қайд этиш жоизки, «Реал» ва «Барса» раҳбарларининг «класико» олдидан бирга тушлик қилиш анъанаси пандемиядан олдин ҳам мавжуд эди.