Кириш Регистрация

«Бунёдкор» фан-клубининг мавсумолди йиғилишлари

Баҳо:
+ | -

3, 4 ва 5 март кунлари “Бунёдкор” фан-клубининг янги мавсум олдидан илк йиғилишлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

“Бунёдкор” жамоаси фан-клуби 2012 йилги футбол мавсумидаги биринчи расмий ўйин - Австралиянинг “Аделаида Юнайтед” клуби билан кечадиган масъулиятли учрашувга тараддуд кўришни бошлайди. Шанба, якшанба ва душанба кунлари фан-клубимиз аъзоларининг нафақат мазкур баҳс, балки 2012 йилги футбол мавсуми олдидан ташкил этилаётган йиғилишлари бўлиб ўтади.

Мухлисларнинг ҳар учала учрашуви, доимгидек, “Жар” стадиони ҳудудидаги теннис кортида уюштирилади. Бошланиш вақти - соат 17:00да.

Ушбу йиғилишга фан-клубнинг эски аъзоларидан ташқари, “Бунёдкор” мухлислари қаторига қўшилмоқчи бўлганлар ҳам таклиф этиладилар. Фан-клубга янги аъзо бўлмоқчи бўлганлар ўзлари билан паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхасини ва 2 дона 3х4 ҳажмдаги фотосуратни олиб келишлари лозим.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 12:07, 02.03.2012.
Ўқилди: 9925 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик