Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Аллегри: «Ҳозирда «Ювентус» олдингига нисбатан камроқ қийналмоқда»

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Сассуоло»га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Сассуоло» яхши футбол ўйнайдиган жамоа ҳисобланади. Уларнинг техник маҳоратга эга яхши футболчилари бор. Алессио Диониси А Сериядаги илк йилида яхши мураббий эканлигини исботламоқда. У Эмполида яхши натижа қайд этди ва ғалаба қозониш осон эмас. Эртага (кеча айтилган) биз учун муҳим баҳс ва йигитлар биз ғалаба қозонишимиз лозимлигини билишади. Мавсум бошида йўқотган очколаримиз энди катта хатолар қилишимизга имкон бермайди. Эртага, ўйинда мувозанат ўрнатиш учун майдоннинг барча қисмини ўз қўлимизга олишимиз керак. Ҳам жисмонан, ҳам тактик жиҳатдан.

"Маттиа Перин, Маттейс де Лигт, Пауло Дибала ва Федерико Кеза, буларнинг ҳаммаси эртанги баҳсда қатнашишади. Адриан Рабё тузалиб қайтди, аммо Федерико Бенардески ва Мойзе Кинни йўқотдик. Мануэл Локателли ҳамда Артур ярим ҳимояда ўйнашга имкониятлари етарли, балки Артур майдоннинг иккала қисмида чуқур ўйнай оладиган плей-мейкер вазифасини ҳам бажариши мумкин. Федерико Кеза халқаро даражадаги ўйинчи ҳисобланади. У - «Ювентус»нинг асосий футболчиси".

Кайо Жоржнинг ўсиши ҳақида

"Кайо Жорж эртанги баҳсни асосий таркибда бошлай олмаслиги мумкин, аммо у аллақачон техник жиҳатдан яхши ўйинчи эканлигини кўрсатиб келмоқда. Унинг шахсияти бор, у ўзи қатнашган иккала ўйин - дерби ва "Сан Сиро"даги баҳсларнинг охирги дақиқаларида буни исботлади. Жароҳатидан кейин у қаттиқ ишлади ва ривожланмоқда, у фаолияти давомида юқори савияли ўйинчи бўла олади. Унинг ақлий салоҳияти юқори ва футболни қандай ўйнаш кераклигини билади".

"Сан Сиро"даги дуранг ҳақида

"Жисмоний жиҳатдан «Интер»га қарши баҳсда ўйинни қийин аҳволда якунладик. «Интер»га қарши жуда муҳим ўйинни ўтказдик. Деян Кулусевски ўйинда 60 дақиқа яхши ҳаракат қилди ва шу суратда ўйнашни сақлаб қолиши керак. Марсело Брозович унга қарши зич ўйнади. Ўйиннинг охирги оралиғида ҳамманинг ўйинида умумий ўсиш бўлди ва бу ўзгаришлар қилишга имконият берди. Ҳозирда жамоа олдингига нисбатан камроқ қийналмоқда. Келажак учун янги истиқбол ва ғоялар мавжуд", - дея фикрини яъкунлади Массимилиано Аллегри.

Эслатиб ўтамиз, Италия чемпионати 10-туридан ўрин олган «Ювентус» ҳамда «Сассуоло» жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 21:30 бошланиши режалаштирилган.

Айни вақтда, мусобақада туринликлар 15 очко тўплаган ҳолда олтинчи, «Сассуло» эса 1-ўринда бормоқда. Унинг ҳисобида 11 балл мавжуд.

Манба: juventus.com
Киритилди: 11:15, 27.10.2021.
Ўқилди: 1974 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.