"Арсенал" жамоаси устози Микель Артета Эдди Нкетиa ҳақида фикр билдирди. У "Metro" нашрига берган интервьюсида шундай дейди:
"Бизда ёз бўйи ечимини кутаётган ҳар хил муаммолар бор эди. Айниқса пандемия жамоамизга жуда ҳам салбий таъсир қилганди. Энди эса ўзимизга керакли йўлни топишимиз лозим. Мен Нкетиaнинг кечаги ўйинидан хурсанд бўлдим. Мен унинг айнан "Арсенал"да топ даражага чиқишига ишонаман. Мен уни жамоада қолишини хоҳлайман. Чунки у каби футболчилар бизга жуда ҳам керак".
Кеча лига кубоги доирасида "Арсенал" "Лидс"ни 2-0 ҳисобида таслим этган эди. Унда Нкетиa жамоанинг иккинчи голига муаллифлик қилган.