28-октябрь, пайшанба куни Испания чемпионатининг 11-тур ўйинлари якунига етди. Opta портали берган маълумотларга кўра, лигада 1980/81 йилги антирекорд такрорланди.
40 йил ичида илк бор икки жамоа чемпионатнинг 11 туридан кейин бирорта ҳам ғалаба қозона олишмади. Булар "Леванте" ва "Хетафе" клубларидир. Улар жадвалда мос равишда 19 ва 20-ўринда боришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1980/81 йилги мавсумда "Саламанка" ва "Алмерия" жамоалари 11 турда бирорта ғалаба қайд этишмаган эди.