Кириш Регистрация

Мбаппе 2024 йилги олимпиадада қатнашмоқчи

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция U-23 терма жамоаси билан 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган навбатдаги ёзги Олимпиада ўйинларига бориш ниятида эканлиги ҳақида гапирди.

Футболчининг сўзларига кўра, ушбу турнирда ўз мамлакати шарафини ҳимоя қилиш, унинг болаликдаги орзуси ҳисобланади. Мбаппе жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганидан сўнг, маҳаллий мухлислар учун яна бир халқаро совринни қўлга киритишни исташини таъкидлади.

Шунингдек, L'Equipe нашрига берган интервьюсида форвард ўтган ёзда катталар терма жамоаси Европа чемпионатини муддатидан аввал тарк этганидан сўнг, клубнинг уни Олимпиадага қўймаслик қароридан жуда хафа бўлганини тан олди.

Киритилди: 13:51, 29.10.2021.
Ўқилди: 1682 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.