Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

«Бунёдкор» янги футболчиларни таништирди

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби 2012 йилги мавсумга қизғин ҳозирлик кўрганидан хабарингиз бор. «Қалдирғочлар» уч маротаба хорижда йиғин ташкил этиб, бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказишди.

Тошкентликлар, шунингдек, таркибни кучайтириш мақсадида бир қатор хорижлик ва маҳаллий футболчиларни жамоа кўригига таклиф этди. Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби кўплаб номзодлар орасидан клубга ёрдам бера оладиган ва энг кучли деб билган футболчиларини саралаб танлаб олди.

Шу муносабат билан бугун «Бунёдкор» клуби матбуот хизмати янги футболчилар, келаётган мавсумдаги жамоанинг янги либослари билан таништириш билан бир қаторда, клубнинг келажакдаги режалари борасида оммани хабардор қилиш мақсадида матбуот анжумани ташкиллаштирди.

Анжуманни клуб матбуот котиби Мирзаҳаким Тўхтамирзаев очди ва олиб борди. Сўз дастлаб «Бунёдкор» вице-президенти бош директор Баҳромжон Байжанович Давлатовга берилди:

— Ассалому алайкум, ҳурматли дўстлар! Биз мавсум аввалида сизларга ваъда берганимиздек, бугун янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрганимиз ва клубимизнинг келажакдаги режалари билан ўртоқлашамиз.

Клуб вице-президенти, 2012 йилги мавсумга «Бунёдкор» қандай тайёргарлик олиб боргани ва бир қатор йиғинлар ўтказилганлиги ҳақида маълумот бериб ўтди. Хусусан, жамоа 29 декабрдан 9 январгача Тошкентда, 15-23 январь кунлари Дубайда, 4-13 февраль санасида эса Анталида йиғинлар ўтказилганлиги ва ушбу йиғинларда янги футболчиларни синовдан ўтказилганлиги борасида ахборот берди.

«Бунёдкор»нинг мавсумолди тайёргарлик жараёнидаги ўртоқлик учрашувлари:

29.12.2011 Тошкент «БУНЁДКОР» – «ЛОКОМОТИВ» 1:0
29.12.2011 Тошкент «БУНЁДКОР» – «ЛОКОМОТИВ» 5:0
09.01.2012 Тошкент «БУНЁДКОР» – «ШЎРТАН» 0:0
09.01.2012 Тошкент «БУНЁДКОР» – «ШЎРТАН» 2:2
15.01.2012 Дубай «БУНЁДКОР» – «ВОЛЬФСБУРГ» (Германия) 1:1
18.01.2012 Дубай «БУНЁДКОР» – «ЗЕНИТ» (Россия) 1:2
20.01.2012 Дубай «БУНЁДКОР» – «КСАМАКС» (Швейцария) 1:0
23.01.2012 Дубай «БУНЁДКОР» – «ШАХТЁР» (Украина) 1:1 (пенальтилар бўйича 5:4)
04.02.2012 Анталия «БУНЁДКОР» – «БАНИК ОСТРАВА» (Чехия) 1:1
07.02.2012 Анталия «БУНЁДКОР» – «ШАХТЁР» (Қозоғистон) 1:1
07.02.2012 Анталия «БУНЁДКОР» – «МЕТАЛЛУРГ» (Укриана) 2:2
10.02.2012 Анталия «БУНЁДКОР» – «ШАХТЁР» (Қозоғистон) 0:2
10.02.2012 Анталия «БУНЁДКОР» – «ШАХТЁР» (Қозоғистон) 1:2
13.02.2012 Анталия «БУНЁДКОР» – «ШАХТЁР» (Белорусь) 0:0
25.02.2012 Дубай «БУНЁДКОР» – «АЛ-ИТТИҲОД» (Саудия Арабистони) 1:1

Шундан сўз Баҳром Давлатов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди. Трифунович ва янги футболчилар борасида берилган саволга клуб директори қўйидагича фикрларни айтиб ўтди:

— Трифунович биласиз ўтган мавсумда «Бунёдкор»да ижара асосида тўп сурганди. Биз мавсум тугаганидан етти кун ўтгач Милошнинг клуби билан алоқага чиқдик. Лекин футболчига қўйилган нарҳи бизга тўғри келмади. Аниқроқ айтадиган бўлсам уни клубга қўшиб олишга қурбимиз етмади. Лекин ўйлайманки, бугунги таркибмизда ҳам яхши футбочилар йиғилган.

— Бу мавсумда «Бунёдкор» нега бразилиялик футболчиларни харид қилмади?
— Бразилиялик ўйинчилар юртимизга аввал ташриф буюришди. Бир нарсани айтишми мумкинки, ўзбекистонга ташриф буюрган Ривалдогина футболимизга фойдали ўйинчи бўлди. Қолган бразилияликнинг савияси ўзимизнинг футболчилардан катта фарқ қилмадива улар ўзларига бироз кўпроқ эътибор талаб қилишади. Бундан ташқари Қосимов ҳам ўзимизнинг менталитетимизгага яқинроқ бўлган, тилимиз борасида муаммо бўлмайдиган футболчиларни чақиришни таклиф қилганда. Миржалол Қўшоқовчининг фикрларини қўллаб-қувватладик.

— Биламизки, «Бунёдкор» ОЧЛда жуда қийин гуруҳдан жой олди. Раҳбарият клубга қандай натижалар кўрсатиш борасида режа қўйган?
— Клуб раҳбарият биргина мен эмасман. Бизнинг бош ҳомийимиз бор. Айтишим мумкинки, улар ҳам бизнинг раҳбарият ҳисобланади. Асосийси, ОЧЛда яхши натижа қайд этиш. Ўтган мавсумда нимчорак финалга чиққан бўлсак, бу мавсумда минумум вазифа чорак финалга чиқишдир. Ўзбекистон чемпионатида мақсадимиз эса навбатдаги чемпионлик нишонлаш ва кубокни ўзимизга қайтариб олишдир.

«Бунёдкор» матбуот котиби Улуғбек Мирзаев жамоанинг янги мавсумда фойдаланадиган тўплани билан таништириб ўтдиган бўлса, клуб менежери «қалдирғочлар»нинг янги либослари билан йиғилганларни таништириб ўтди.

«Бунёдкор» энди «JAKO» фирмаси либосларида майдонга тушади. Клубнинг уй учрашувларини кўк тўқ йўл-йўл либосда ҳаракат қилса, сафарда оқ йўл-йўқ либосда майдонга тушади.

Матбуот анжуманинг учинчи қисмида журналистлар жамоага янги қўшилган футболчиларга ўз саволларини йўллашди. Ягона савол, футболчиларнинг янги клубдаги режалари борасида бўлди.

Артём Филиппосян: «Бунёдкор»га ўтганим, фаолиятимдаги бир қадам олдинга ташлаш деб ўйлайман. «Бунёдкор»да ўзимни яхши кўрсатишда харакат қиламан.

Лутфулло Тўраев: «Бунёдкор»га ўтганимдан мамнунман. Айтишим мумкинки, «Бунёдкор» билан ОЧЛ ва ўзимиз қатнашадиган мусобақаларда чемпион бўлишга ҳаракат қиламиз.

Дэвид Карни: «Бунёдкор» Осиёда етакчи клублардан ҳисобланади. Клубда Сколари ва Ривалдо тўп сурганидан хабарим бор. Бугунги кунда, Австралияда «Бунёдкор»га бўлган муносабат анча ўзгарган. Клубни айни вақтда бизни юртимизда Осиёнинг гранд клубларидан бири, деб ҳисоблашади. Мен «Бунёдкор»га ўтганимдан хурсандман!

Ян Козак: Мен ҳам Девиднинг фикрларига қўшиламан (Залда кулгу).

Ўз навбатида яна саволлар клуб вице-президенти Баҳром Давлатовга қаратилди.
— Нега Кенжесариев оммага таништирилмади? Иккинчи савол қолган футболчиларнинг трансфер суммалари борасида маълумот бера оласизми?
Баҳром Давлатов: — Ҳар бир футболчи бошқа конфедерацияга ўтадиган бўлса, ўша конфедерациядан рухсатнома олиши керак бўлади. Кенжесариев билан шартнома имзолаганмиз, лекин Қозоғистон ФФнинг рухсатномасини кутиб турибмиз. Албатта жавоб келса, футболчини оммага таништирамиз. Кенжесариев бизга эркин агент сифатида қўшилган.

Дэвид Карни Испаниянинг «Алькоркон» клубидан жамоамизга келиб қўшилди. Футболчи аввалги клуби билан шартномаси бор эди. Лекин у эски клубида ўйнашни истамади. Биз эса у ўйнайдиган клуб билан боғландик ва футболчи борасида келишиб олдик. Испания клубига 60.000 доллар пул тўлаб, «Бунёдкор» сафига қўшиб олдик. Лутфулло ва Артём ҳам эркин агент бўлиб сафимизга қўшилди.

— Клубнинг бу йилги бюжети қанча?
Баҳром Давлатов: — Ўта қийин савол берувчи журналист (Ҳайрулла Холиқов) саволи (залда кулгу). Буни аниқ айта олмайман.

Бир нарсани айтишим мумкинки, клубимиз фақат ҳомий ташкилотларга қарам бўлиб қолиши керак эмас, деб ҳисоблайман. Футболчиларга пул берадиган клуб профессионал, пул бермайдигани профессионал эмас дегани эмас.
Ўтган мавсумда ОФКдан ташриф буюрган мутахасислар ўзбекистоннинг барча клубларига маркетинг ва бошқа масалалар борасида керакли тафсияларни бериб кетишди. Демак, биз ҳам ўзимиз маркетинг борасида катта ишларни йўлга қўйиб, клубга фойда келтиришга ҳаракат қилишимиз керак. Албатта бу борада ишларни бошлаб юбораяпмиз. «JАKO» билан шартнома имзолаганимиз бунга ёрқин мисол бўла олади.

Биз бугунги кунда клуб ҳомийларга қарам бўлиб қолмаслиги таминлаш билан бир қаторда, ўзимиз ҳам клубга фойда келтиришга ҳаракатларни бошлаб юборгамиз. Бу ишлар келажакда ўз фойдасини беради.

ЎФФ ўз ҳисобида 5 миллиард сўм пули бўлмаган клубларни чемпионат баҳсларига қўймайди. Клубнинг аниқ бюджети борасида ахборот бера олмайман. Чунки уставда бу борада мен ахборот беришим ёзилмаган. Агар ҳозир шундай қилсам мен қоидани бузган бўламан.

— «Бунёдкор»нинг янги стадион аввалги лойиҳа бўйича қуриляптими ёки янги лойиҳа асосидами. Янги стадионнинг томи ҳам ёпиладими?
— Йўқ, эски лойиҳа ўзгарган. Ҳозир янги лойиҳа бўйича стадион битказилмоқда. Биз кўплаб замонавий стадионларни ўрганиб чиқдик ва «Бунёдкор»нинг янги стадиони ҳам замонавий талабларга жавоб берадиган қилиб битказилади. Томи борасида айтадиган бўлсам, албатта томошабинлар ўтирадиган ўриндиқлар усти ёпилади.

Абдумутал АБДУНАЗАРОВ,
«Стадион» мухбири.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:51, 03.03.2012.
Ўқилди: 11506 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.