"Челси" бош мураббийи Томас Тухель жароҳатдан даволанаётган футболчилар Тимо Вернер ва Ромелу Лукакунинг қачон сафга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Вернер ва Лукаку қачон қайтишади? Катта эҳтимол билан ноябрь ойидаги ФИФА кунларидан сўнг. Кристиан Пулишичга келсак, агар у учун ҳаммаси яхши бўлса, "Бёрнли" билан ўйинда майдонга тушади", - деди мураббий.
Жорий мавсумда Ромелу Лукаку "аристократлар" сафида 11 ўйин ўтказиб, 4 гол урган. Вернер эса 11 баҳсда, 2 гол ва 1 голли узатмани ҳисобига ёздириб қўйган.