Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал босқичи доирасида бўлиб ўтган «Сўғдиёна» - «Насаф» учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилган ва ғалаба голини киритган Шоҳмалик Комилов беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун керакли натижага эришдик ва ярим финалга йўл олдик. Бу билан мухлисларимизни табриклайман.
Гол ҳақида гапирадиган бўлсам, бугун гол уришни ният қилган эдим. Гол уриш пенальти орқали насиб этди. Голимни онажонимга бағишлаб қоламан", — деди Шоҳмалик Комилов.