Англия премьер-лигасининг навбатдаги тури бир қатор қизиқарли баҳсларни тақдим этиши кўзда тутилган. Улардан бири бугун ўз ниҳоясига етди. "Арсенал" кетма-кет 6-учрашувда "Энфилд"да "Ливерпуль"дан мағлубиятга учрамай келаяпти. Бугун ҳам Венгер жамоаси мухлисларини ҳурсанд қила олишди. Учрашувга ҳакам қўшиб берган дақиқалар ўтиб бораётган бир пайтда, жамоа сардори ва тўпурари Робин Ван Перси лондонликларга қимматлти уч очко келтирган гол муаллифига айланди. Якуний ҳисоб 1:2.
Англия чемпионати, 27-тур
ЛИВЕРПУЛЬ — АРСЕНАЛ 1:2 (1:1)
Голлар: Косьельни (23, автогол) — ван Перси (31, 90+2).
ЛИВЕРПУЛЬ: Рейна, Каррагер, Шкртел, Келли, Хосе Энрике, Адам, Спиринг, Даунинг (Беллами, 88), Хендерсон, Кюйт, Суарес.
АРСЕНАЛ: Шченсни, Санья, Косьельни, Вермален, Гиббс, Артета (Диаби, 52; Окслейд-Чемберлен, 81), Росицки, Бенаюн (Жервиньо, 74), А.Сонг, Уолкотт, ван Перси.