"Челси" вингери Кристиан Пулишич, ярим ҳимоячи Матео Ковачич ҳамда ҳужумчилар Тимо Вернер ва Ромелу Лукаку АПЛ 10-туридан ўрин олган "Ньюкасл" жамоасига қарши ўйинда майдонга тушмайди. Бу ҳақида журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Пулишич машғулотларга қайтди, лекин ҳали ўйнашга тайёр эмас. Ковачич, Вернер ва Лукаку ФИФА кунларидан сўнг сафга қайтиш кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Ньюкасл" – "Челси" учрашуви бугун, 30-октябрь Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади.