"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Донни Ван де Бек қишки трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақида Sport.es хабар берди.
Манбанинг маълумотига кўра, футболчи кейинги трансфер ойнасида испан клуби футболчисига айланишни истамоқда. "Барселона" ҳам футболчига бир неча йиллардан буён қизиқиш билдирмоқда. Клуб уни "ПСЖ" ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдумнинг муваффақиятсиз трансферини ўрнини тўлдиришига ишонмоқда.
Жорий мавсумда нидерландиялик ярим ҳимоячи "қизил иблислар" учун АПЛда биргина ўйин ўтказган.