"Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньо, жамоа ҳужумчиси Гонсало Игуанни сотиш нияти йўқ эканлигини билдириб ўтди.
"Менда ёзги трансфер мавсумида сотиб юборишим мумкин бўлган футболчилар рўйхати бор. Аммо Гонсало бу рўйхатга киритилмаган. Игуаин дунёнинг энг кучли марказий ҳужумчиларидан бири. Фақатгина аҳмоқ инсон уни сотиб юбориш ҳақида ўйлаши мумкин".
"Унинг сўнги вақтларда яхши ўйин намойиш эта олмагани ва кўп гол урмаётгани, унинг яхши ҳужумчи бўлмай қолганини англатмайди", — дея мураббий сўзларидан AS иқтибос келтирмоқда.