Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Ўзбекистонлик спортчи 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларига илк йўлланмани қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Комилжон Тўхтаев 2022 йилда Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХII қишки Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон чанғи федерацияси маълум қилди.

Спортчимиз тоғ чанғисининг Слалом ва Гигант слалом йўналишларида ўтказилган саралаш баҳсларида жамғарилган очколарига кўра қишки Олимпия ўйинлари нормативини бажарди ва 2022 йили Пекин мезбонлигида ўтадиган мусобақага йўлланмани қўлга киритди.

Таъкидлаш керак, Тўхтаевнинг Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритишида Ўзбекистон чанғи федерацияси томонидан спортчининг халқаро мусобақалардаги иштирокини саралаш давридан бошлаб стратегик жиҳатдан тўғри режалаштирилганлиги ҳамда «Янгиобод» туристик базаси томонидан молиявий кўмак кўрсатилаётгани муҳим аҳамият касб этди.

Шунингдек, спортчиларимизнинг Европада ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиши ва халқаро мусобақалардаги иштироки Туризм ва спорт вазирлиги томонидан молиялаштирилди. Терма жамоамиз аъзоларининг ўқув-машғулот йиғинлари Италия, Австрия ва Россия Федерациясида ташкил этилди.

Халқаро Олимпия Қўмитаси қоидаларига кўра, Ўзбекистон ҳозирча тоғ чанғи спорти бўйича атиги 2та йўлланмага (биттадан эркак ва аёл) даъвогарлик қилиши мумкин.

Саралаш даври 2019 йил 1 июлдан бошланган бўлиб, 2022 йил 16 январгача давом этади. Демак, ҳамюртларимизда 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларига яна битта йўлланмани қўлга киритиш имконияти мавжуд.

Киритилди: 16:39, 01.11.2021.
Ўқилди: 1770 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.