Кириш Регистрация

Месси «ПСЖ»даги мақсадини айтди

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Месси жорий мавсумда жамоа олдига қўйилган мақсадлар ҳақида гапирди.

"Бу ерга келганимда, Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун келганимни айтгандим. Футбол ўйнар эканман, соврин ютишга ҳаракат қиламан.

Бундан ташқари, "ПСЖ"да ажойиб жамоа йиғилган. Футболчиларда ўсишга эришиш ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш иштиёқи мавжуд. Бунгача жамоа ушбу совринни қўлга киритиш учун бир неча йиллардан бери ҳаракат қилиб келаётганди. Бу нафақат клубнинг, балки менинг ҳам орзум.

"ПСЖ" - ЕЧЛда ғалаба қозонишга даъвогарлардан бири. Кўпчилик бизнинг футболчилар ҳақида гапирмоқда, аммо бошқа яхши жамоалар ҳам бор. "Манчестер Сити", "Бавария", "Ливерпуль", "Атлетико" ва "Челси" - бу жамоалар ЕЧЛда ғолиб чиқишга қодир. Энг кучли жамоа ҳамиша ҳам ғалаба қозонавермайди. Чунки, бу кўп деталлар ва вазиятга боғлиқ", — деди Месси.

Манба: soccernews.ru
Киритилди: 22:37, 01.11.2021.
Ўқилди: 9545 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик