"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор собиқ агенти томонидан тарқатилган унинг ёшликда "Барселона"га мухлислик қилгани ҳақида хабарга ўз муносабатини билдириб ўтди.
«Мен ҳеч қачон «Барселона» фанати бўлмаганман. Неймар қаерда ўйнамасин, унинг ўйини мени ҳамиша қойил қилдирган. Одамлар буни нотўғри тушунишган. Мен ҳамиша «Реал» мухлиси бўлгаман.
Гап менинг «ПСЖ» ёки «Манчестер Юнайтед»ни қўллаб-қувватлашимда эмас, мен шунчаки Неймар ва Криштиану Роналдуга мухлисман. Улар менинг кумирим.
Мен ҳеч қачон «Барса»га мухлислик қилмаганман. «Реал Мадрид» мен учун барчадан кўп пул таклиф қилди. Клуб менга ишонди ва энг зўр лойиҳада иштирок этишим учун имкон берди», — деди Винисиус.