"Ньюкасл" АПЛ дебютантидан ҳужумчи сотиб олишни ният қилган. Хабарларга кўра, "қарғалар" қишки трансферлар ойнасида "Уотфорд" футболчиси Исмаила Сарр трансферини амалга ошириши мумкин.
"Ньюкасл" ҳужумда муаммоларга эга. Шу сабаб тез орада Сан-Максименни ишончли шерик билан таъминлаши лозим. Сенегаллик страйкер ўз ўйини билан ўтган ёздаёқ, грантлар эътиборини тортган эди.
Унинг ҳиисобида янги мавсумда ҳозирча 4 та гол мавжуд. "Уотфорд" футболчиси учун тахминан 35-40 миллион фунт сўраши мумкин.