Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

ЕЧЛ. Яхшибоев ўйнаган баҳсда «Интер» «Шериф»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

УЕФА Чемпионлар лигаси 4-тури доирасдаги «Шериф» — «Интер» баҳси якунланди. Қизиқарли кечган учрашувда Италия клуби сафардан йирик ҳисобдаги ғалаба билан ортга қайтди. Учрашувдаги дастлабки гол иккинчи тайм бошида Марцело Брозович томонидан киритилди. Трасполликлар ҳимоясидаги хатодан сўнг, хорват футболчиси ўйиндаги ҳисобни очди — 0:1.

Ўйиннинг 66 дақиқасида миланликлар орадаги фарқни иккитага оширди. Бурчакдан ошириб берилган тўпни Шкриньяр «Шериф» дарвозасига киритиб ўйиндаги иккинчи голни урди — 0:2.

81 дақиқада заҳирадан майдонга тушган Алексис Санчес 1 дақиқадан сўнг ўз номига гол ёзиб қўйди. Молдова клуби сардори Атанасиадис йўл қўйган хатодан сўнг, чилилик футболчи 3-голни киритди —0:3.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Траоре ҳисобни биттага қисқартиришга муваффақ бўлди — 1:3.

Учрашувнинг қолган дақиқалари ҳам курашларга бой ўтди. Аммо, бошқа гол уриш ҳар икки жамоага ҳам насиб қилмади.

«Шериф» — «Интер» - 1:3

Голлар: 0:1 – 54 Брозович, 0:2 – 66 Шкриньяр, 0:3 – 82 Санчес, 1:3 – 90 Траоре.

Шериф – Атанасиадис, Фернандо, Арболеда, Дуланто, Кристиано, Коловос (Бруно, 73), Тилль, Аддо (Раделич, 62), Траоре, Кастаньеда, Яхшибоев (Джульен, 82).

Интер – Ханданович, Дармиан (Думфрис, 46), де Врей (Раноккия, 85), Шкриньяр, Бастони, Димарко (Перишич, 64), Видаль, Брозович, Барелла, Джеко (Корреа, 81), Мартинес (Санчес, 82).

Огоҳлантиришлар: Аддо (35), Дармиан (43), Кристиано (51), Коловос (61), Фернандо (63), Шкриньяр (67)

Киритилди: 02:52, 04.11.2021.
Ўқилди: 3918 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6621]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2608]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2493]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2145]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2136]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2044]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2028]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1951]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1785]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1684]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик