Кириш Регистрация

ОФК Кубоги-2021: Рўзиқул Бердиевнинг финалдан кейинги фикрлари

Баҳо:
+1 | -1

ОФК Кубоги-2021 финал ўйинидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди. Унда “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва қуйидагича фикрларни билдириб ўтди.

"Рақибни ғалаба билан табриклаймиз. Рақиб бугун ҳақли ғалабага эришди. Биринчи тезкор гол ва иккинчи ўтказиб юборилган гол якунда ўйин тақдирини ҳал қилди. Иккинчи голда жиддий хатога йўл қўйдик. Футболчилар бугун иссиқ ҳавода бироз чарчаб қолишди. Қолаверса, рақиб жамоанинг мухлислари ҳам жуда яхши қўллаб-қувватлаб туришди. Бу ҳам уларнинг ғалабасида муҳим омиллардан бири бўлди. Иккинчи голга қадар биз ҳужумлар ташкил қилаётган эдик. Лекин голдан кейин ҳужум қилишни тўхтатдик.

Бизнинг жамоамиз анча ёш, йигитларнинг бу каби катта финалларда ўйнаш тажрибалари йўқ. Бугун биз ўйин боришини назорат қилишга уриндик, лекин якунда ҳисобда мағлуб бўлдик.

Йигитларга кўрсатган ўйинлари учун миннатдорчилик билдираман", - деди мутахассис.

Киритилди: 06:00, 06.11.2021.
Ўқилди: 9410 марта.
Фикрлар: 61 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7152]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3483]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3266]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3044]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2200]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2188]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2085]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2013]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1976]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик