“Манчестер Сити” Англия Премьер-Лигаси 11-тур доирасида МЮ майдонига сафар қилади. Мазкур баҳсдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида «шаҳарликлар» устози Пеп Гвардиола ўз фикрларини билдириб ўтди.
Энг катта ўйин? Бундай деб ўйлмайман. Балки. Баъзи одамлар учун шундай бўлиши мумкин. Биз ҳар бир ўйинга алоҳида эътибор берамиз. Дерби ўзаро рақобати билан ажралиб туради, аммо якунда натижа бир хил бўлади. Бу финал эмас, бу бир ўйин. Эрталаб тураман ва машғулотлар марказига келаман. Бу ерда 10-14 соат давомида бўламан ва у уйга кетаман.
Пиво ишич учун барларга бормайман ва у ердаги атмосферани тасаввур қила олмайман. Бу нормал ҳолат, лекин энг яхши ўйинимизни кўрсата олиш ва нима қилишни билиш учун совуқ мияда бўлишим керак.
Олдимизда ҳали 28 ўйин бор, шундай экан жуда ҳам кўп очколар. Биз ҳаракат қиламиз ва ўйинда ғалаба қозонмоқчимиз. «Юнайтед» билади. Биз буни амалга оширмоқчимиз ва кейин нима содир бўлишини кўрамиз. Тақвим ҳақида ўйлаётганим йўқ ва неча очко орқада ёки олдинда эканлигимизнинг қизиғИ йўқ ҳозирча.
Ҳозирда биз биргамиз, 3 карра Премьер-Лига чемпиони бўлдик, улардан баъзиларини бошидан охиригача бошқариб келганмиз. Яна бир томони, очколарни тиклаб олишимиз керак. Ҳар йили турлича бўлади.
Даъвогарларнинг сифатини биламиз. Рақибимиз қандай мураккаб эканлигидан хабардормиз. Биз у ерга ўз ишимизни қилиш учун сафар уюштираяпмиз.
Бугунги баҳс «Юнайтед»нинг АПЛдаги «Ливерпуль»га 0:5 ҳисобида имкониятни бо берганидан бери биринчи “Олд Трафорд”да ўтказиладиган учрашув бўлади, аммо Гаврдиола Клоппнинг тактика ва ишланмалари бўйича ўйинга ёндашмаслигини айтиб ўтди.
«Сити» устози шогирдлари бошқа услубдаги ўйинга мос тушишларини тан олди ва ўз принциплари бўйича ҳаракат қилиш жамоага яхшироқ эканлигини айтиб ўтди.
“Биз «Ливерпуль» каби ўйнай олмаймиз. Футбол кўчириб олиш ва жойлашдан иборат эмас. Биз бундай футбол тарафдори эмасмиз, чунки бизнинг ўйинчилар бошқача ва турли услубда ўйнашади. Агар 5 йилда Премьер-Лигани кўрган бўлсангиз, биз бошқача ўйнашимизни билиб оласиз. Улар 5:0 ҳисобида ютишди. Биз ҳам улар каби йўл тутамизми? Бу ақлли иш бўлмайди.
Биз ҳаракат қилмоқчимиз ва жамоа бўлиб ўз ўйинимизни кўрсатамиз. Сабаби, бизда турли сифатлардаги бошқа ўйинчилар мавжуд. Балки, ҳозир «Юнайтед» «Ливерпуль» билан ўйнаганида улар бошқа усулдан фойдаланишарди ва бир хил натижа қайд этилмасди. Ҳар бир ўйин бир-бирига ўхшамайди. Мураббий олдинги ўйиндан нима ишлаши ва нима ишламаслиги ҳамда буни тузатиш учун нима қилиш кераклигини ўрганади. Бу нормал”.