"Менчестер Юнайтед" бош мураббийи Алекс Фергюсон 27-турда "Тоотенҳем" билан кечган ўйиндан кейин (3:1) "Манчестер Сити" билан чемпионлик учун кураш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бизнинг апрелдаги ўзаро ўйинимиз ҳал қилувчи бўлади. Унгача воқеалар ривожи қандай кечади, айтиш қийин, лекин орада сюрпризлар ҳам бўлиши мумкин. Иккала клуб ҳам очко йўқотадилар ва асосийси рақибдан кўра камроқ қоқилишга ҳаракат қиладилар.
Бизнинг тажрибамиз ўз сўзини айтади, бизда бу курашда ортиқча ҳаяжонланиш бўлмайди. "Тоттенҳем" билан бўлган бугунги ўйин-бунинг исботи", дея ундан иқтибос келтиради AFP.
Эслатиб ўтамиз, айни ҳолатда "Юнайтед" "Сити"дан икки очко ортда бормоқда.