Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

«Ал-Жазийра» бош мураббийи: «Насаф» европача футболни ўзлаштирган жамоа»

Баҳо:
+ | -

5 март куни соат 12.00 да «Насаф»-»Ал-Жазира» ўйини олдидан жамоа мураббийлари ва етакчилари иштирокчиларида ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманини илк қисмида «Ал-Жазира» бош мураббийи Франк Веркаутерен ва жамоа сардори Солиҳ Башир иштирок этишди. Дастлаб жамоа бош мураббийи Веркаутерен ўйинолди фикрларини билдириб ўтди.

«Эртага бизни жуда муҳим ўйин кутиб турибди,»Насаф» жамоаси ОФК кубоги соҳиби ҳисобланади ҳамда улар европа футболини ўзлаштириб олишган. Шунингдек биз ўз олдига жуда катта мақсад қўйган жамоага қарши майдонга тушамиз.

Тўғри биз бу ўйинга БАА кубоги мусобақасида мағлубият билан ташриф буюрдик. Бу ўйин энди тарихга айланди биз тарих ҳақида эмас келажак ҳақида ўйлашимиз керак.Биз «Насаф»нинг бор йўғи иккита ўйинини кузатишга муяссар бўлдик, лекин шунинг ўзиёқ жамоанинг қандай кучга эканлигини яққол кўрсатиб берди».

Шунингдек Франк Веркаутерен «Насаф»нинг қайси ўйинчисини алоҳида таъкидлаган булар эдингиз деган саволга қўйидагича жавоб берди: «Насаф»нинг мен биронта ўйинчисини алоҳида эмас балки бутун жамоани таъкидлаган бўлар эдим чунки улар жамоавий ўйинни жуда яхши ўзлаштириб олишган, эртага биз бир-иккита яхши ўйинчига қарши эмас балки бутун бир яхши шаклланган жамоага қарши ўйнашимизни сезиб турибман.Биз шуларга қарамасдан эртага фақат яхши натижага эришишга ҳаракат қиламиз», дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди voha.uz интернет нашри.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 15:18, 05.03.2012.
Ўқилди: 9125 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.