"Эспаньол" ҳужумчиси Раул Де Томас Испания терма жамоасига чақирилди. Бу ҳақида мамлакат футбол федерацияси расмий сайти хабар берди.
Де Томас жароҳат олган "Барселона" футболчиси Ансу Фати ўрнига термага чақирилган. Шунингдек, жамоада Каталония клуби ҳимоячиси Эрик Гарсиянинг ҳам ўрнига ўринбосар керак. Бу борада қарор якшанба куни қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси ўзининг навбатдаги ўйинларини Греция (11 ноябрь) ва Швецияга (14 ноябрь) қарши ўтказади.