Кириш Регистрация

Жеко жароҳат олди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

ЖЧ-2022 саралаш баҳсларидан ўрин олган навбатдаги учрашувда Босния ва Герцеговина терма жамоаси Украинага қарши майдонга чиқади.

Босния футбол федерацияси расмий сайти хабар беришича, "Интер" ҳужумчиси Эдин Жеко жароҳат сабаб ушбу баҳсни ўтказиб юборади.

"Текширув натижаларига кўра, Жекода сон орқа мушакларининиг маълум даражада шикастланиши аниқланди. Шунинг учун, футболчи физиотерапиядан ўтказилди", – дейилади расмий баёнотда.

Жеко жорий мавсумда "Интер" сафида чемпионат доирасида 12 учрашув ўтказиб, 7 гол урди ва 1 голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 07:58, 09.11.2021.
Ўқилди: 1738 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.