Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Ван дер Ваарт Винисиусни танқид қилди

Баҳо:
+2 | -

Нидерландиялик собиқ машҳур футболчи Рафаэль ван дер Ваарт Мадриднинг «Реал» клуби қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниорни танқид остига олди. Экспертнинг фикрича, бразилиялик футболчи тез-тез симуляция ишлатади.

«Бу жуда ачинарли, чунки у жуда яхши ўйинчи. Аслида бу ҳақда гапиришни хоҳламайсан, лекин бу даҳшатли даражада ғазабни келтиради. У кичик бир турткидан кейин йиқилади, кейин эса ўрнидан туриб, қизил карточка талаб қилади», – деди эксперт «Ziggo Sport» эфирида.

Жорий мавсумда Винисиус барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 17 та гол ва 13 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 15:43, 08.04.2026.
Ўқилди: 2351 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик